АсосийЖамият

Пойтахтда фуқаро итлар ҳужумидан сўнг вафот этгани рад этилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда фуқаро итлар ҳужум қилиши оқибатида вафот этгани тўғрисида хабарлар тарқалди.

Бугун, 3 март куни, Қорақамиш мавзесининг 2/4-кварталида яшовчи 1966 йилда туғилган Л.У. ҳаётдан кўз юмган

Маълум қилинишича, ўлим сабаби — ўткир юрак-қон томир етишмовчилиги.

Тарқалаётган миш-мишларнинг аксига ўлароқ, ҳеч қандай итлар ҳужуми содир бўлмаган, дейилади хабарда. 

"Шаҳар аҳолисини ваҳимага тушмасликка ва нотўғри маълумотларни тарқатмасликка чақирамиз. Фақат расмий манбаларга ишонинг", дея маълумот берди ҳокимлик. 

    Бошқа янгиликлар