АсосийЖамият

Фарғонада 270 туп дарахт ноқонуний кўчирилган

Дарахтларни ноқонуний кўчириш натижасида табиатга умумий 1 млрд 829 млн 437 минг 500 сўм зарар етказилганлиги аниқланди.

'Фарғонада 270 туп дарахт ноқонуний кўчирилган'ning rasmi

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Экологик назорат инспекцияси томонидан Фарғона вилояти Қувасой шаҳар “Ҳувайдо” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтган “Бешолиш” сой бўйидан 270 туп кўп йиллик соғлом дарахтлар ноқонуний кўчирилиши ҳолати бўйича тегишли ўрганиш ишлари ўтказилди.

Ўрганиш натижаларига кўра ушбу  ер майдонида кўп йиллик қимматбаҳо дарахтлар мавжудлигига қарамасдан, 2025 йил 22 январда Қувасой шаҳар ҳокими томонидан ауцион савдоларига чиқариладиган ер участкаларига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги қарор (31-11-167-Қ/25-сонли) қабул қилинган.

Шунингдек, ушбу ер майдонида кўп қаватли турар жой бинолари, йирик универсал ва ихтисослаштирилган савдо дўконлари, супермаркетлар, ресторанлар қуриш лойиҳасини амалга ошириш ва ауцион савдоларига чиқариш мақсадида ер майдони 2 та лотга бўлинган ҳолда “ЭРЕЛЕКТРОН” автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилган. 

Таъкидлаш жоизки, келишиш  жараёнида Қувасой шаҳар экология бўлими томонидан 2025 йил 3 февралда “ЭРЕЛЕКТРОН” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали кўп йиллик дарахтлар мавжуд бўлганлиги сабабли ушбу ер майдонида лойиҳани амалга ошириш мумкин эмаслиги кўрсатилган ва рад жавоби берилган.

Шунга қарамасдан, Қувасой шаҳар ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари в.б. Н.М.нинг топшириғига асосан 11–14-феврал кунлари шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан махсус техникалар ёрдамида 270 туп (сасна, каштан, каталпа, Япон  сафораси, тут, айлант) дарахт 16 та жойга ноқонуний равишда кўчириб ўтқазилган ва 9 туп дарахт кўчириш жараёнида нобуд қилинган.

Шунингдек, ҳокимлик мансабдор шахсларининг нотўғри қарорлари ва ноқонуний топшириқлари оқибатида кўчирилган дарахтлар келгусида нобуд бўлиши хавфи юқори бўлган ер майдонларига экилган.

Дарахтларни ноқонуний кўчириш натижасида табиатга умумий 1 млрд 829 млн 437 минг 500 сўм зарар етказилганлиги аниқланди. 

Тўпланган ҳужжатлар ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва тегишли чора кўриш мақсадида Бош прокуратурага юборилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Собиқ ички ишлар вазири  Президент маслаҳатчисининг ўринбосари бўлди'ning rasmi

    Жамият 03.03.2025 18:24

    'Ипотека кредитлари учун субсидия олишга аризалар қабули бугундан бошланди'ning rasmi

    Жамият 03.03.2025 18:15

    Ипотека кредитлари учун субсидия олишга аризалар қабули бугундан бошланди

    30 000 нафар талабгорларга ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратиш белгиланмоқда.

    'Самарқандда ҳожатхонага тушиб кетган чақалоқ қутқарилди'ning rasmi

    Жамият 03.03.2025 17:41

    Самарқандда ҳожатхонага тушиб кетган чақалоқ қутқарилди

    Аёл шифохона ҳожатхонасига кирганида кўзи ёриган ва ҳолсизланган ҳолда чақалоғини эҳтиётсизлик билан ҳожатхона тешигига тушириб юборган.

    'Долларнинг расмий курси бироз кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 03.03.2025 16:03

    Долларнинг расмий курси бироз кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Навоийда 14 ёшли қиз ўз жонига қасд қилди'ning rasmi

    Жамият 03.03.2025 14:48

    Навоийда 14 ёшли қиз ўз жонига қасд қилди

    Вояга етмаган қиз ўзини осиб қўйган.

    'Пойтахтда фуқаро итлар ҳужумидан сўнг вафот этгани рад этилди'ning rasmi

    Жамият 03.03.2025 13:49

    Пойтахтда фуқаро итлар ҳужумидан сўнг вафот этгани рад этилди

    Ижтимоий тармоқларда Тошкентда фуқаро итлар ҳужум қилиши оқибатида вафот этгани тўғрисида хабарлар тарқалди.