АсосийДунё

Сурияда диктатор Асад тарафдорлари исён кўтарди

Тўқнашувларда 13 нафар куч ишлатар ходим ҳалок бўлган.

'Сурияда диктатор Асад тарафдорлари исён кўтарди'ning rasmi

Сурияда диктатор Асад тарафдорлари исён кўтарди - тўқнашувларда 13 нафар куч ишлатар ходими ҳалок бўлган.

Суриянинг собиқ президенти Башар Асад тарафдорлари – шиа-алавийлар билан юз берган тўқнашувлар натижасида янги ҳукумат давлат хавфсизлик хизматининг камида 13 ходими  ҳалок бўлди. Улар Жабла шаҳри ва Латакия қишлоқ ҳудудларида бир неча ҳужумларни амалга оширган, деб хабар беради Syria TV. Таъкидлаш керак, Жабла яқинида Россиянинг Ҳмеймим авиабазаси жойлашган.

Канал маълумотларига кўра, Жабладаги денгизчилик коллежи яқинида шиддатли тўқнашувлар давом этмоқда. Латакия яқинидаги тўқнашувлар ҳудудига Сурия армиясининг вертолёт ва самолётлари юборилган. Syria TV манбасининг хабар беришича, Сурия Мудофаа вазирлиги у ерга қуролли кучлардан иборат қўшимча қўшин юбориш ҳақида қарор қабул қилган.

Латакия умумий хавфсизлик департаменти директори Мустафо Кнефати Sana агентлигига маълум қилишича, Асад тарафдорлари Жабла ва унинг атрофидаги бир неча назорат-ўтказиш пунктлари ҳамда патрулларга ҳужум қилган. Унинг сўзларига кўра, "кўплаб аскарлар" ҳалок бўлган ва яраланган, аммо аниқ сони кўрсатилмаган.

2024 йил 8 декабрда "Ҳайъат Таҳрир уш-Шом" гуруҳи диктатор Башар Асад режимини ағдариб Сурияда ҳокимиятни гуруҳи эгаллаган эди. Президент Башар Асад оиласи билан Россияга қочиб кетган ва Москва унга сиёсий бошпана берган эди. 2025 йил феврал охирида унинг тарафдорлари Дамашқдаги блокпостга ҳужум уюштирган, қурбонлар ва жабрланувчилар бўлгани қайд этилган.

Абдуллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Трамп маъмурияти хориждаги ўнга яқин дипломатик ваколатхоналарини ёпиши мумкин'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:06

    'Украинада Зеленскийга ишонч кескин ошиб бормоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:59

    Украинада Зеленскийга ишонч кескин ошиб бормоқда

    Бунга Зеленскийнинг Оқ Уйда Трамп билан тенг руҳиятда суҳбатлашгани сабаб бўлган.

    'Туркия Украинага қўшин юбормоқчи'ning rasmi

    Дунё 08.03.2025 16:07

    Туркия Украинага қўшин юбормоқчи

    Ҳозирда ушбу масала муҳокама қилинмоқда.

    'Вазият жиддийлашса, ҲАМАС асирларни ўлдирмоқчи'ning rasmi

    Дунё 08.03.2025 11:44

    Вазият жиддийлашса, ҲАМАС асирларни ўлдирмоқчи

    ҲАМАС гаровга олинганларни ўлдириш билан таҳдид қилди.

    'Клод Малюр Трампни Рим императори Неронга қиёслади'ning rasmi

    Дунё 07.03.2025 21:17

    Клод Малюр Трампни Рим императори Неронга қиёслади

    Илон Маскни “кетаминли масхарабоз” деб атади.

    'АҚШ Эрон, Сурия, Яман ва бошқа бир қатор давлатлар фуқароларига мамлакатга киришни тақиқлайди'ning rasmi

    Дунё 07.03.2025 20:09

    АҚШ Эрон, Сурия, Яман ва бошқа бир қатор давлатлар фуқароларига мамлакатга киришни тақиқлайди

    Трамп маъмурияти «қизил» рўйхатдаги мамлакатлар фуқароларига АҚШга киришни тақиқлашни режалаштирмоқда.