АсосийДунё

Қозоғистонда аёл уч кунлик чақалоғини сотишга уринди

Аёл ўзининг янги туғилган қизини 800 минг тенгега сотмоқчи бўлди.

'Қозоғистонда аёл уч кунлик чақалоғини сотишга уринди'ning rasmi

Қозоғистонда уч кунлик янги туғилган чақалоқни сотишга уринган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Туркистон вилоятида яшовчи 23 ёшли аёл ўзининг янги туғилган қизини 800 минг тенгега сотмоқчи бўлган. У ҳомиладорликнинг сўнгги босқичидаёқ ижтимоий тармоқлар орқали харидор излаган.

Полиция ходимлари жиноят ниятини ҳужжатлаштиргач, чақалоқни пул эвазига топшириш вақтида махсус операция ўтказиб, гумондорни қўлга олган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Аёл вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Янги туғилган қизалоқ шифокорлар назоратига олинган бўлиб, унинг ҳаёти ва соғлиғида ҳеч қандай хавф йўқ.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Арманистон Россия гази қимматласа, КХШТ ва ЕОИИдан чиқиши мумкин'ning rasmi

    Дунё Бугун 06:34

    Арманистон Россия гази қимматласа, КХШТ ва ЕОИИдан чиқиши мумкин

    Арманистон ўз қарорини қабул қилади ва КХШТ ҳамда ЕОИИдан чиқади.

    'АҚШ ва Эрон ўртасида кескин баёнотлар алмашинуви: йўқолган учувчи қидирилмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 03:38

    АҚШ ва Эрон ўртасида кескин баёнотлар алмашинуви: йўқолган учувчи қидирилмоқда

    Эрон расмийлари аҳолини бедарак йўқолган экипаж аъзосини тирик ҳолда топишга чақирмоқда.

    'Ҳиндистон Эрон нефтини импорт қилишни қайта тиклади'ning rasmi

    Дунё Бугун 03:10

    Ҳиндистон Эрон нефтини импорт қилишни қайта тиклади

    Ҳиндистон 7 йилдан сўнг илк бор Эрон нефтини сотиб олди.

    'Россия Украина бозорига зарба берди'ning rasmi

    Дунё 04.04.2026 17:22

    Россия Украина бозорига зарба берди

    Россиянинг Украинадаги бозорига ҳужуми оқибатида 5 киши ҳалок бўлди.

    'Эрон ракета ва бункерларни тиклашда давом этмоқда'ning rasmi

    Дунё 04.04.2026 11:31

    Эрон ракета ва бункерларни тиклашда давом этмоқда

    Бу ҳақда АҚШ разведкаси ҳисоботларига таяниб, “The New York Times” хабар берди.

    'Эронда АҚШ экипаж аъзоси қидирилмоқда'ning rasmi

    Дунё 04.04.2026 10:21

    Эронда АҚШ экипаж аъзоси қидирилмоқда

    Эронда АҚШ экипаж аъзосини қидираётган қутқарув гуруҳи оғир ва хавфли операция олиб бормоқда.