АсосийЖАМИЯТ

Чуст ошига географик кўрсаткич мақоми берилди

Адлия вазирлиги маълумотига кўра, географик кўрсаткич мақоми Чуст оши номи ва унинг анъанавий тайёрлаш технологиясини ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш имконини беради.

'Чуст ошига географик кўрсаткич мақоми берилди'ning rasmi

Наманган вилоятининг Чуст туманига хос бўлган машҳур палов — Чуст ошига географик кўрсаткич мақоми берилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, Чуст оши нафақат ўзининг бетакрор таъми, балки кўп асрлик ошпазлик анъаналари билан ҳам ажралиб туради. Таомнинг ўзига хослиги ҳудуднинг микроиқлими, шувоқ ва ёввойи ўтлар билан боқилган қора қўчқорлар гўшти ҳамда Ғовасой ва Косонсой ҳавзаларининг юмшоқ булоқ сувлари билан боғлиқ.

Адлия вазирлиги маълумотига кўра, географик кўрсаткич мақоми Чуст оши номи ва унинг анъанавий тайёрлаш технологиясини ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш имконини беради.

Шунингдек, мазкур мақом маҳсулотнинг белгиланган сифат стандартларига мувофиқлигини тасдиқлаб, ҳудуднинг гастрономик брендини халқаро миқёсда тарғиб қилишга хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал “Андижон девзира оши” ҳам географик кўрсаткич сифатида давлат реестрига киритилган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда инвестиция форуми сабаб 3 кун айрим кўчаларда ҳаракат чекланади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 11:17

    Тошкентда инвестиция форуми сабаб 3 кун айрим кўчаларда ҳаракат чекланади

    Қайд этилишича, ҳайдовчилар учун айланма йўналишлар ташкил этилади.

    'Сунъий интеллект ёрдамида янги авлод дорилар яратилади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 10:48

    Сунъий интеллект ёрдамида янги авлод дорилар яратилади

    Тиббиёт ва фармацевтика соҳасини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан ўтказилган семинарда сунъий интеллект ёрдамида янги авлод дориларини яратиш масалалари муҳокама қилинди.

    'Сўнгги уч кунда Туркияда тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 08:31

    Сўнгги уч кунда Туркияда тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди

    Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар қилди.

    'Тошкентда кўп қаватли уй фасади ёнди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 06:28

    Тошкентда кўп қаватли уй фасади ёнди

    Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ.

    'Туркияда ЙТҲ: ўзбекистонлик келин ва унинг оиласи ҳалок бўлди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 04:25

    Туркияда ЙТҲ: ўзбекистонлик келин ва унинг оиласи ҳалок бўлди

    Истанбул шаҳрида юк машинаси билан тўқнашган енгил автомобиль иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқароси, унинг турмуш ўртоғи ва 2 ойлик чақалоғи ҳалок бўлди.

    'Тошкентда Марказий Осиёдаги энг йирик инвестиция форуми — TIIF-2026 ўтказилади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 04:13

    Тошкентда Марказий Осиёдаги энг йирик инвестиция форуми — TIIF-2026 ўтказилади

    Пойтахтдаги йирик инвестиция саммитида жаҳон компаниялари 42 триллион долларлик капитал билан иштирок этмоқда.