АсосийЖАМИЯТ

Сўнгги уч кунда Туркияда тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди

Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар қилди.

'Сўнгги уч кунда Туркияда тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди'ning rasmi

Туркияда сўнгги уч кун ичида тўрт нафар Ўзбекистон фуқаросининг вафот этгани маълум бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар қилди.

Маълум қилинишича, 11 июнь куни Истанбулдаги Шимолий Мармара автомагистралида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 31 ёшли Ўзбекистон фуқароси, унинг Туркия фуқароси бўлган турмуш ўртоғи ва икки ойлик фарзанди ҳалок бўлган.

Шунингдек, 12 июнь куни Тузла туманида рўй берган яна бир йўл-транспорт ҳодисасида 23 ёшли Ўзбекистон фуқароси оғир тан жароҳатлари оқибатида вафот этган.

13 июнь куни эса Истанбулдаги шифохоналардан бирида узоқ вақт саратон касаллиги билан курашган 58 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлган аёл ҳаётдан кўз юмган.

Бош консулхона марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирган. Қайд этилишича, айни пайтда Миграция агентлиги билан ҳамкорликда жасадларни Ўзбекистонга олиб келиш ва бошқа ташкилий масалалар бўйича зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда инвестиция форуми сабаб 3 кун айрим кўчаларда ҳаракат чекланади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 11:17

    Тошкентда инвестиция форуми сабаб 3 кун айрим кўчаларда ҳаракат чекланади

    Қайд этилишича, ҳайдовчилар учун айланма йўналишлар ташкил этилади.

    'Сунъий интеллект ёрдамида янги авлод дорилар яратилади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 10:48

    Сунъий интеллект ёрдамида янги авлод дорилар яратилади

    Тиббиёт ва фармацевтика соҳасини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан ўтказилган семинарда сунъий интеллект ёрдамида янги авлод дориларини яратиш масалалари муҳокама қилинди.

    'Чуст ошига географик кўрсаткич мақоми берилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 07:52

    Чуст ошига географик кўрсаткич мақоми берилди

    Адлия вазирлиги маълумотига кўра, географик кўрсаткич мақоми Чуст оши номи ва унинг анъанавий тайёрлаш технологиясини ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш имконини беради.

    'Тошкентда кўп қаватли уй фасади ёнди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 06:28

    Тошкентда кўп қаватли уй фасади ёнди

    Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ.

    'Туркияда ЙТҲ: ўзбекистонлик келин ва унинг оиласи ҳалок бўлди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 04:25

    Туркияда ЙТҲ: ўзбекистонлик келин ва унинг оиласи ҳалок бўлди

    Истанбул шаҳрида юк машинаси билан тўқнашган енгил автомобиль иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқароси, унинг турмуш ўртоғи ва 2 ойлик чақалоғи ҳалок бўлди.

    'Тошкентда Марказий Осиёдаги энг йирик инвестиция форуми — TIIF-2026 ўтказилади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 04:13

    Тошкентда Марказий Осиёдаги энг йирик инвестиция форуми — TIIF-2026 ўтказилади

    Пойтахтдаги йирик инвестиция саммитида жаҳон компаниялари 42 триллион долларлик капитал билан иштирок этмоқда.