Жаҳон чемпионати-2026 турнири Осиё минтақаси 3-саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қирғизистон термасига қарши ҳужумда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйиннинг 25-дақиқада белгиланган пенальтини Элдор Шомуродов голга айлантира олмади.
Ўзбекистон терма жамоаси 40-дақиқада Хожиакбар Алижоновнинг киритган голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олди.
Шу тариқа, Ўзбекистон миллий терма жамоаси гуруҳ босқичида 16 очко жамғариб, 2-ўринни мустаҳкамлади. Навбатдаги ўйин 25 март куни 8-тур доирасида Теҳронда Эронга қарши бўлиб ўтади.