Россия "Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан ярашув" эълон қилди.
Россия Федерацияси Президенти, Қуролли Кучларнинг Олий Бош Қўмондони Владимир Путин қарорига биноан, инсонпарварлик нуқтаи назаридан, 7 майдан 8 майга ўтар кечаси соат 00:00 дан 10 майдан 11 майга ўтар кечасигача барча жанговар ҳаракатлар тўхтатилиши, яъни оташкесим эълон қилиниши маълум қилинди. Шу давр мобайнида Россия тарафидан ҳарбий амалиётлар тўлиқ тўхтатилади. Бу ҳақда Россия ҳукуматига тегишли Ktremlin.ru сайтида маълум қилинган.
Москва, шунингдек, Украина томонини ҳам бундай инсонпарвар ёндашувни қўллаб-қувватлашга чақирди. Шу билан бирга, агар Украина томони ўтишиш шартларини бузса, Россия Қуролли Кучлари муносиб ва самарали жавоб қайтаришини таъкидлади.
Россия расмийлари яна бир бор ҳеч қандай олдиндан қўйилган шартларсиз тинчлик музокараларига тайёр эканликларини ва халқаро ҳамкорлар билан конструктив ҳамкорликка очиқ эканликларини билдиришди.
Таъкидлаш жоиз, бу каби вақтинча танаффусларнинг, айниқса, тарихий сана ва диний байрамлар билан боғлиқ бўлса-да, самарадорлиги шубҳали. Агар тарафлар ушбу танаффусдан фойдаланиб, ҳақиқий музокараларга киришмаса, бундай ташаббуслар фақатгина сиёсий манипуляция сифатида қолиб кетади. Ҳақиқий тинчликка эришиш учун тарафлар ўзаро ишонч ва конструктив мулоқотга тайёр бўлишлари зарур.
Бу эълон Россиянинг аввалги Пасха байрамидаги ўт очишни тўхтатиш ташаббусидан кейинги навбатдаги ҳаракати ҳисобланади. 19-21 апрель кунлари эълон қилинган “Пасха танаффуси” даврида ҳам Россия ва Украина бир-бирини келишувни бузганликда айблаган эди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина томонидан мингдан ортиқ марта ўт очиш тўхтатилиши шартларини бузганини маълум қилган бўлса, Украина Россиянинг ушбу ташаббусини "одамлар ҳаёти билан ўйнашиш" деб баҳолаган эди.
Бундан ташқари, Кремл 8-11 май кундари эълон қилинаётган “ярашув” ҳам Россия учун фойдалироқ. Чунки 9 май ва унинг арафасида Россия пойтахтида Иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалаб муносабати билан ҳарбий парад ва байрам тантаналари ўтказилади. Экспертларнинг айтишича, бундай шароитда уруш ҳаракатларини тўхтатиб туриш ва тадбирларга таклиф этилган хорижлик давлат раҳбарлари олдида ўз “инсонпарварлик қиёфасини” намойиш этиш Москва манфаатларига мос келади. Бошқа давлат ҳудудида босқинчлик қила туриб, 1945 йилда фашист босқинчилари устидан қозонилган ғалабани нишонлаш - ҳам кулгили, ҳам мантиқсиз.
Абдуллоҳ Саййид