АсосийДунё

Садир Жапаров: “Қишда электр узилишларидан нолимайлик, яна 2,5 йил чидаймиз”

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров халқни қиш мавсумида электр таъминотидаги узилишлардан шикоят қилмасликка чақирди.

'Садир Жапаров: “Қишда электр узилишларидан нолимайлик, яна 2,5 йил чидаймиз”'ning rasmi

У бу ҳақда 27 октябрь куни Жалолобод вилоятидаги Қоракўл ГЕСининг очилиш маросимида сўз юритди. 

Жапаровнинг айтишича, янги ГЕСнинг ишга туширилиши мамлакат энергетик хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва иқтисодиёт ривожига хизмат қилади.

“Биз икки ярим йилдан сўнг электр энергиясини импорт қилишни тўхтатамиз, ишлаб чиқарилаётган энергия ички эҳтиёжни тўлиқ қоплайди”, — деди давлат раҳбари.

Президентнинг сўзларига кўра, ҳозирда республикада 40 дан ортиқ кичик ва ўрта ГЕС ҳамда Қора-Кечедаги янги ИЭС қурилмоқда. Бу лойиҳалар якунлангач, Қирғизистон электр экспорт қилувчи давлатга айланиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар