Экология вазирлигининг маълум қилишича, Тошкентнинг Яккасарой туманида 174 туп дарахт ва бута ноқонуний кесиб ташланган. Дастлаб 144 туп деб айтилган бўлса-да, кейинги ўрганишларда бу рақам ошгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан экология инспекторлари томонидан баённома расмийлаштирилиб, атроф-муҳитга етказилган зарар 1 миллиард 460 миллион сўмдан ортиқ деб баҳоланди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги воқеани ўз назоратига олганини билдирган. Айбдор мансабдорларга нисбатан қонунчилик асосида чора кўрилиши, кесилган дарахтлар ўрнига эса 62 мингдан ортиқ кўчат экилиши айтилмоқда.
Расул Кушербаевга кўра, дарахтлар ҳоким ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов топшириғига биноан, тунги пайтда кесилган — бу эса Президент фармони билан жорий этилган мораторийни бузиш ҳисобланади.






