Президентимиз ташаббуси билан МИСиС Фан ватехнологиялар университети ва ОКМК ҳамкорлигида"ГеоМетТех" илғор муҳандислик мактаби ташкил этилмоқда.
Айни кунларда пойтахтимизда ўтказилаётган Россия ваЎзбекистон ўртасидаги савдо-саноат ҳамкорлигининг муҳим тадбири - "ИННОПРОМ. Марказий Осиё" В Халқаросаноат кўргазмаси давомида МИСиС Фан ва технологияларуниверситети ректори Алевтина Черникова ва "Олмалиқкон-металлургия комбинати" АЖ бошқарув раиси Абдулла Хурсанов ўртасида мазкур мактаб фаолиятини ташкил этиш бўйича битим имзоланди.
“ГеоМетТех” илғор муҳандислик мактабини ташкилэтишдан асосий мақсад Ўзбекистон Республикаси саноатмажмуасини, шу жумладан, Олмалиқ кон-металлургия комбинатини янги билим ва кўникмаларни қўллаган ҳолдатармоқларни истиқболли ривожлантиришнинг стратегиквазифаларини ҳал этишга қодир бўлган юқори малакалимуҳандис мутахассислар билан таъминлашдан иборат
Илғор муҳандислик мактабида “Кон иши ва бойитиш”, “Нодир, ноёб, камёб ер ва оғир металлар металлургияси”, “Рақамли материалшунослик ва янги технологиялар”, “Технологик жараёнларнинг рақамли трансформацияси” каби асосий йўналишлар қамраб олинади.
Ўқитиш 2025-йил 1-сентябрдан "Металлургия" таълимдастури бўйича бошланади. 2025/2026 ўқув йилидамагистратура талабалари иккита йўналишни танлашларимумкин бўлади: "Фойдали қазилмаларни бойитиш" ва"Технологик жараёнларни рақамли бошқариш". Келгусидадастурлар рўйхати кенгайтирилади.
Илғор муҳандислик мактаби мураккаб техник муаммоларниҳал қилишга, инновацион фикрлашга, янгитехнологияларни ўрганиш ва ишлаб чиқишга тайёрмутахассисларни тайёрлайди.
Талабалар магистратуранинг биринчи курсидан бошлабишлаб чиқаришнинг муаммоли масалаларини тадқиққилишни бошлайдилар ва кейинчалик натижаларни муайянкорхонада жорий этадилар.
Илғор муҳандислик мактабида барча зарур замонавий ўқувлаборатория жиҳозлари билан таъминлаган "Виртуал синовлабораторияси", "Янги материаллар ва технологияларлабораторияси", "Кон ускуналарини автоматлаштириш ватаъмирлаш лабораторияси", “Лойиҳа-конструкторликбюроси” каби махсус илмий-таълим майдонларинижамлаган таълим фабрикаси ҳам бўлади.
МИСиС Фан ва технологиялар университети ректориАлевтина Черникова: - "2022-йилда МИСиС университетиетакчи юқори технологияли компаниялар биланҳамкорликда мутахассислар тайёрлаш марказлари - илғормуҳандислик мактабларини ривожлантириш дастурлариниқўллаб-қувватлаш бўйича федерал танлов ғолиби бўлди. "Материалшунослик, аддитив ва узлуксиз технологиялар" номли ихтисослаштирилган мактабимизда саноатҳамкорларимиз билан биргаликда таълим дастурларинияратмоқдамиз, кун тартибини шакллантираяпмиз. Олийтаълим муассасамизнинг энг яхши таълим ва тадқиқотамалиёти халқаро лойиҳаларни амалга оширишда оммалаштирилмоқда. 2024-йил май ойида ЎзбекистонПрезиденти Шавкат Мирзиёев университетнинг Олмалиқфилиали негизида илғор муҳандислик мактабини очишниқўллаб-қувватлади ва биз ушбу ташаббусни амалгаоширишга киришдик. Россия Федерацияси Фан ва таълимвазирлигининг топшириғига биноан олийгоҳимиз ОКМК билан биргаликда "ГеоМетТех" ИММни ташкил этишбўйича йўл харитаси ишлаб чиқилди. Илғор муҳандисликмактабида Республика иқтисодиёти учун юқори малакаликадрлар тайёрланади."
Ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини янада чуқурроқтушуниш ҳамда “Олмалиқ КМК” АЖ ва умумантармоқнинг илмий, технологик, конструкторлик вазифаларини ҳал этиш учун ишчи касбларни қўшимчаўзлаштириш ҳам мактабнинг таълим моделидаги асосийхусусиятларидан ҳисобланади.
Яна бир эътиборли жиҳати таълим жараёнини бошлашбилан талабаларни Олмалиқ кон-металлургия комбинатигаишга жойлаштириш имконияти ҳам кўзда тутилган.
- "Олмалиқ кон-металлургия комбинати фойдалиқазилмаларни қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот олишда энгянги технологияларни қўллаш, чуқур қайта ишлашмаҳсулотлари турларини кўпайтириш орқали ўзфаолиятининг мутлақо янги босқичига чиқмоқда. Айни пайтда мамлакатимиз Президенти ташаббуси биланхомашёни қазиб олиш, қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотишлаб чиқариш бўйича йирик инвестиция лойиҳасиниамалга ошираяпмиз.