Бугун Тошкент шаҳрида кучли шамол эсиши кутилаётгани сабабли Фавқулодда вазиятлар бошқармаси фуқароларга эҳтиёт чораларини кўришни тавсия қилди.
Хусусан:
— уйларда эшик ва деразаларни, чордоқ ҳамда шамоллатиш тизимларини маҳкам ёпиш;
— кўчада дарахт ва электр устунлари тагида турмаслик;
— балкон ва дераза токчаларидаги буюмларни хавфсиз жойга олиб қўйиш; — шамол кучайганда мустаҳкам бинолар ёки ер ости йўлакларида паноҳ топиш;
— зарар кўрган биноларга яқинлашмаслик, реклама тахталари ва дарахтлар ортига яширинмаслик тавсия этилади.
Шунингдек, автомобилларни дарахтлар ёки енгил конструкцияли иншоотлар остида қолдирмаслик кераклиги уқтирилди.






