АсосийЖамият

Саида Мирзиёева ЮНЕСКО бош директорини “Дўстлик” ордени берилгани билан табриклади

Кеча, 30 октябрь куни Шавкат Мирзиёев ЮНЕСКО бош директори билан учрашув ўтказган эди.

'Саида Мирзиёева ЮНЕСКО бош директорини “Дўстлик” ордени берилгани билан табриклади'ning rasmi

Бугун, 31 октябрь куни Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ЮНЕСКО бош директорига “Дўстлик” ордени берилгани билан табриклади.  Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ёзди.

“Кеча Самарқандда Президентимиз Шавкат Мирзиёев билан ЮНЕСКО бош директори Одри Азуле ўртасидаги самимий ва дўстона руҳда ўтган учрашувда иштирок этганимдан мамнунман.

Давлатимиз раҳбари Азуле хонимга фан, таълим, маданият ва оммавий ахборот воситалари соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, юртимиз маданий меросини асраш борасидаги ташаббусларни қўллаб-қувватлашдаги улкан ҳиссаси учун “Дўстлик” орденини топширди.

Одри Азулени ушбу юксак мукофот ва муносиб эътироф билан самимий қутлайман”, — дея ёзади у.

Маълумот учун, Самарқанд шаҳрида ЮНЕСКО Бош конференцияси 43-сессияси бўлиб ўтмоқда. Мазкур анжуман 31 октябрдан 13 ноябргача давом этади.

    Бошқа янгиликлар