АсосийЖамият

5 ойда 114 мингдан ортиқ ҳайдовчига жарима баллари қўлланилди

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати жарима баллари тизими бўйича статистикани  маълум қилди.

'5 ойда 114 мингдан ортиқ ҳайдовчига жарима баллари қўлланилди'ning rasmi

Ўзбекистонда 1 июндан бошлаб йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима балларини ҳисоблаш тизими ишга тушди.

ЙҲХББ матбуот хизмати раҳбари Зоир Йўлдошевнинг маълум қилишича, ўтган беш ой давомида 114 мингдан ортиқ ҳайдовчи жарима баллари олган, жумладан:

114 374 нафар ҳайдовчи - 1 баллдан 5 баллгача;

6 нафар ҳайдовчи - 5-6 балл;

1 нафар ҳайдовчи - 7 балл;

1 ҳайдовчи - 8 балл.

Йўл-транспорт ҳодисалари ва қоидабузарликлар таҳлилига кўра, 1 июндан 30 октябргача бўлган даврда йўл-транспорт ҳодисаларининг умумий сони 6,3 фоизга, ҳайдовчилар айби билан содир бўлган авариялар сони эса 31,2 фоизга камайган.

"Бу рақамлар шуни кўрсатадики, жарима баллари тизимининг жорий этилиши ҳақиқатан ҳам амалий натижа берди. Чунки улар жорий этилгунга қадар йўл-транспорт ҳодисалари бўйича бундай ижобий динамика кузатилмаган," - деди Зоир Йўлдошев.

    Бошқа янгиликлар