АсосийЖамият

Ўзбекистон ЖСТ бўйича Ҳиндистон билан муҳим босқични якунлади

Бу ҳақда бош музокарачи Азизбек Ўрунов LinkedIn саҳифасида маълум қилди.

'Ўзбекистон ЖСТ бўйича Ҳиндистон билан муҳим босқични якунлади'ning rasmi

Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёни доирасида бозорга кириш масаласи бўйича Ҳиндистон билан музокараларни якунлаш тўғрисидаги баённомани имзолади. Бу ҳақда президентнинг ЖСТ масалалари бўйича вакили, бош музокарачи Азизбек Ўрунов LinkedIn саҳифасида маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, Ҳиндистон билан келишувларга 2024 йилда эришилган бўлса-да, ҳужжат матнини техник жиҳатдан келиштириш ва якунийлаштириш учун қўшимча ишлар амалга оширилган.

“Ҳиндистон томони бозорга кириш масаласида конструктив ёндашув кўрсатди”, — деди у.

Шунингдек, Азизбек Ўрунов ушбу жараёнда Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси ва Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси фаол иштирок этганини алоҳида қайд этди.

Аввалроқ 2026 йил февраль ойида музокарачи айрим давлатлар ҳужжатларни кўриб чиқишни кечиктираётгани сабабли ЖСТга аъзо бўлиш муддати орқага сурилиши мумкинлигини айтган эди. Бироқ агар барча қарорлар фақат Ўзбекистонга боғлиқ бўлганида, мамлакат март ойидаёқ ташкилотга қўшилишга тайёр бўларди.

Президент Шавкат Мирзиёев 6 май куни ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини 2026 йилда якунийлаштириш бўйича топшириқ берган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Миллий кутубхонада сунъий интеллект асосида янги тизимлар жорий этилади'ning rasmi

    Жамият 28.05.2026 17:23

    Миллий кутубхонада сунъий интеллект асосида янги тизимлар жорий этилади

    Олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида рақамли трансформация жараёнлари изчил давом этмоқда.

    'Отабек Муҳаммадзоҳид ва Муниса Ризаевага “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” унвони берилди'ning rasmi

    Жамият 28.05.2026 15:45

    Отабек Муҳаммадзоҳид ва Муниса Ризаевага “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” унвони берилди

    Хонандалар Муниса Ризаева ва Отабек Муҳаммадзоҳид “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони билан тақдирланди.

    'Бир қатор санъаткорларга “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони берилди'ning rasmi

    Жамият 28.05.2026 15:10

    Бир қатор санъаткорларга “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони берилди

    Ўзбекистонда бир қатор санъат намояндалари “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони билан тақдирланди.

    'Президент амалий ташриф билан Қозоғистонга боради'ning rasmi

    Жамият 28.05.2026 14:15

    Президент амалий ташриф билан Қозоғистонга боради

    Тадбир кун тартибидан ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, амалий шерикликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилиш масалалари ўрин олган.

    'Ҳайит куни фарзандини калтаклагани айтилган ота ҳақидаги хабар тасдиқланмади'ning rasmi

    Жамият 28.05.2026 12:14

    Ҳайит куни фарзандини калтаклагани айтилган ота ҳақидаги хабар тасдиқланмади

    Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ расмий муносабат билдирди.

    'Тошкентда Gentra ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият 28.05.2026 11:08

    Тошкентда Gentra ёниб кетди

    Маълум қилинишича, соат 14:42 да Миробод тумани Янги Қўйлиқ кўчасида автомашина ёнаётгани ҳақида хабар келиб тушган.