АсосийДУНË

АҚШ ва Эрон 60 кунлик сулҳ бўйича келишувга яқинлашди

Якуний қарор АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан ҳали тасдиқланмаган.

'АҚШ ва Эрон 60 кунлик сулҳ бўйича келишувга яқинлашди'ning rasmi

АҚШ ва Эрон можарони юмшатиш бўйича вақтинчалик келишувга яқинлашгани айтилмоқда. Америкалик ОАВ маълумотларига кўра, икки давлат музокарачилари асосий шартлар бўйича келишиб олган, бироқ якуний қарор Дональд Трамп зиммасида қолмоқда.

“Axios” нашрига кўра, АҚШ ва Эрон музокарачилари 60 кунлик вақтинчалик келишувни назарда тутувчи меморандум бўйича келишувга эришган. Унга кўра, ўт очишни тўхтатиш, Эрон ядровий дастури бўйича музокараларни бошлаш ҳамда Ҳормуз бўғози орқали кемалар қатновини тиклаш масалалари кўзда тутилган.

Шунингдек, Ҳормуз бўғози орқали эркин кемалар ҳаракати, Эронга қарши санкцияларни юмшатиш ҳамда Эрон нефтини жаҳон бозорига чиқариш имконияти муҳокама қилинмоқда.

Асосий муаммолардан бири сифатида Эрондаги юқори даражада бойитилган уран захираларининг тақдири қолмоқда. Бу масала келгуси музокараларнинг энг мураккаб нуқтаси сифатида қайд этилмоқда.

Шу билан бирга, минтақадаги вазият ҳамон кескин бўлиб қолмоқда — томонлар ўзаро келишув бузилгани ҳақида айбловлар билдирмоқда, сўнгги кунларда эса ракета ва дрон ҳужумлари ҳам кузатилган.

    Бошқа янгиликлар