АсосийЖамият

Тошкентда байрам куни транспорт оқими юқори: 500 мингдан ортиқ автомобил шаҳарни тарк этди

Бу юқори транспорт оқими Рамазон ҳайити байрами ва дам олиш кунлари муносабати билан аҳолининг оммавий равишда шаҳардан чиқиши билан боғлиқ.

'Тошкентда байрам куни транспорт оқими юқори: 500 мингдан ортиқ автомобил шаҳарни тарк этди'ning rasmi

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумотига кўра, 19 март куни соат 09:00 дан 20:00 гача 500 мингдан ортиқ автомобил пойтахт ҳудудини тарк қилган.

Бу юқори транспорт оқими Рамазон ҳайити байрами ва дам олиш кунлари муносабати билан аҳолининг оммавий равишда шаҳардан чиқиши билан боғлиқ.

Шаҳарда йўл ҳаракати ҳолати Ягона тезкор бошқарув маркази орқали сутка давомида назорат қилинмоқда. Видеокузатув тизимлари ёрдамида кўчалар, асосий магистраллар ва чиқиш постларида вазият реал вақт режимида кузатиб борилади.

Байрам кунлари айрим ҳудудларда қисқа муддатли тирбандликлар кузатилган. ЙҲХБ ходимлари йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишни, масофани сақлаш ва тезлик режимини бузмасликни тавсия қилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Трамп депортация сиёсатида йўналишни ўзгартирмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:18

    'Гутерриш: Яқин Шарқдаги можароларни тўхтатиш АҚШнинг сиёсий иродасига боғлиқ'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:46

    Гутерриш: Яқин Шарқдаги можароларни тўхтатиш АҚШнинг сиёсий иродасига боғлиқ

    БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш томонларни можарони юмшатишга чақирди.

    'Бойлик эмас, бахт муҳимроқми? Дунё рейтингида кутилмаган натижалар'ning rasmi

    Жамият 19.03.2026 13:03

    Бойлик эмас, бахт муҳимроқми? Дунё рейтингида кутилмаган натижалар

    2026 йилги Жаҳон бахти ҳисоботида яна шимолий давлатлар етакчиликни қўлга олди.

    'Бодрумда ўзбекистонлик аёлга тажовуз қилинди'ning rasmi

    Жамият 19.03.2026 12:48

    Бодрумда ўзбекистонлик аёлга тажовуз қилинди

    Туркиянинг Бодрум шаҳрида 36 ёшли Ўзбекистон фуқароси икки нафар эркак томонидан жинсий тажовузга учрагани хабар қилинди.

    'Доллар кетма-кет тўрт кун кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 19.03.2026 11:28

    Доллар кетма-кет тўрт кун кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 24 мартда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

    'Тошкентда 33,5 млрд сўмлик ноқонуний маҳсулотлар аниқланди'ning rasmi

    Жамият 19.03.2026 11:17

    Тошкентда 33,5 млрд сўмлик ноқонуний маҳсулотлар аниқланди

    Хориждан мамлакатга ноқонуний олиб кирилган катта миқдордаги маҳсулотлар фош этилди.