Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол 7–12 м/с тезликда эсади, айрим ҳудудларда 13–18 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15–23°, кундузи 30–38° атрофида бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда шамол кучайиб, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундузи 33–38° гача кўтарилади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади. Фақат Тошкент вилоятида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор. Кейинги кунларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи 27–37° оралиғида бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво қуруқ ва иссиқ бўлиши кутилмоқда. Кундузи ҳаво ҳарорати 35–40° гача кўтарилиши мумкин.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Кейинги кунларда қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат кундузи 32–37° гача кўтарилади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Айрим жойларда кучли ёмғир ва дўл ёғиши эҳтимоли бор.






