Жорий йилнинг 19 август куни Мексикада полиция йўл бўйидан олти эркакнинг кесилган бошини топди. Бу ҳақда “Ла Jornada” нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 6:45 да 911 фавқулодда хизматига бир киши қўнғироқ қилиб, йўлдан ўтаётганда йўл ёқасида “одам бошига ўхшаш нарса”ни узоқдан кўриб қолганини хабар қилган.
Полиция бошларнинг юз қисмидан тери ажратиб олинганини ва уларнинг ёнидан жиноятчи гуруҳларнинг бири томонидан имзоланган деб тахмин қилинаётган ёзувли мато топилган.
Норасмий маълумотларга кўра, бу Сан-Мартин Tecmelukan (Пуэбла штати) чегарасига яқин ҳудудда ҳудудий назорат учун курашаётган жиноятчи гуруҳлар ўртасидаги ўзаро “ҳисоб-китоб” бўлиши мумкин. Чирий бошлаган 6 одамнинг боши ўтлоқ орасидан, Атотонилко-Икстакуистла йўналишидаги йўл бўйидан топилган.
Тласкала штати Бош прокуратураси мазкур ҳолат юзасидан тергов ишини бошлаган. Полиция ходимлари воқеа жойига етиб борган ва дастлабки текширув ишларини бошлаган.