АсосийЖамият

Навоийда ниқобли шахслар банкоматни ўмарди

Ушбу пул жўнатиш қурилмасида 5 миллион 263 минг сўм пул маблағлари бўлган.

'Навоийда ниқобли шахслар банкоматни ўмарди'ning rasmi

Навоий вилоятида 3 нафар банкоматни ўғирлаб кетган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.

Билдирилишича, жорий йилнинг 4 августидан 5 августга ўтар кечаси қўлига тиббиёт қўлқоплари ва юзларига ниқоб таққан 2000, 2002 ва 2004 йилларда туғилган шахслар давлат рақами мавжуд бўлмаган машинада “Тараққиёт” МФЙда жойлашган банкоматни ўғирлаб кетган.

Ушбу пул жўнатиш қурилмасида 5 миллион 263 минг сўм пул маблағлари бўлган. Олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида 3 нафар гумонланувчи навбатдаги ўғриликни амалга оширмоқчи бўлаётган пайтларида қўлга олинган.

Мазкур ҳолатда давлат манфаатларига 36 миллион 763 минг сўм миқдорида зарар етказилгани аниқланди.

Гумонланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Энди кам таъминланган оилаларнинг ўқиш пули тўлаб берилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:20

    Энди кам таъминланган оилаларнинг ўқиш пули тўлаб берилади

    Ваучерлар талабгорларга фақат бир марта тақдим этилади.

    'Тошкентда 4 ёшли бола тарвуздан заҳарланиб вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:40

    Тошкентда 4 ёшли бола тарвуздан заҳарланиб вафот этди

    Марҳумнинг отаси боласининг вафот этишида шифокорларнинг беэътиборлилиги сабаб бўлганини айтган.

    'Пора эвазига ўқишга киритишни ваъда қилган “уддабуронлар” қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:49

    Пора эвазига ўқишга киритишни ваъда қилган “уддабуронлар” қўлга тушди

    Ўзбекистоннинг бир нечта ҳудудида фуқароларнинг ишончига кириб, пулларини олган шахслар қўлга олинди.

    'Тошкентда 50 сотих ерни 4 млн долларга сотмоқчи бўлган фирибгарлар қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:45

    Тошкентда 50 сотих ерни 4 млн долларга сотмоқчи бўлган фирибгарлар қўлга олинди

    Фирибгарлар ўзларига тегишли бўлмаган ер майдонини сотмоқчи бўлиб, тадбиркорни алдаб 200 минг доллар олаётганда қўлга тушди.

    'Озодбек Назарбеков яна рекламада кўриниш берди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:39

    Озодбек Назарбеков яна рекламада кўриниш берди

    Маданият вазири Озодбек Назарбеков хусусий университет рекламасида қатнашди.

    '“Adworld”ни реклама қилган икки блогер иши судга юборилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:24

    “Adworld”ни реклама қилган икки блогер иши судга юборилди

    Лицензиясиз хорижга ишга юбориш хизматларини тарғиб қилган блогерлар Отабек Жўраев ва Абдураҳмон Абдураҳмоновга нисбатан баённомалар тузилиб, иш судга оширилди.