АсосийЖамият

Бугун чанг-тўзонли ва бироз булутли об-ҳаво кузатилади

6 сентябрь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

'Бугун чанг-тўзонли ва бироз булутли об-ҳаво кузатилади'ning rasmi

“Ўзгидромет” маълумотига кўра, мамлакат бўйлаб ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туриши мумкин. Ёғингарчилик кутилмайди. Шамол асосан шарқдан 3–12 м/с тезликда эсади, баъзи ҳудудларда 13–18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар пайдо бўлиши мумкин.

Кечаси ҳаво ҳарорати 12–22 даража илиқ, тоғли ҳудудларда 12–17 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарёда кундузи 33–38 даража иссиқ, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган ва Фарғонада 32–37 даража иссиқ, Бухоро ва Навоийда 32–37 даража иссиқ, Қорақалпоғистон ва Хоразмда 27–32 даража иссиқ, тоғли ҳудудларда эса 22–27 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар