АсосийЖАМИЯТ

Японияда ноқонуний яшаган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди

Фуқаро Японияга қисқа муддатли виза асосида кириб, виза муддати якунланганидан кейин ҳам мамлакатда ноқонуний қолган.

'Японияда ноқонуний яшаган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди'ning rasmi

Японияга қисқа муддатли виза билан кириб, рухсат этилган муддат тугаганидан кейин ҳам мамлакатни тарк этмаган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди. Бу ҳақда Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати маълум қилди

Қайд этилишича, фуқаро Японияга қисқа муддатли виза асосида кирган. Бироқ виза муддати якунланганидан кейин ҳам мамлакатда ноқонуний қолган. Кейинчалик у миграция органлари томонидан аниқланиб, ҳибсга олинган ва депортация қилинган. 

Элчихона ноқонуний равишда мамлакатда қолиш ёки ишлаш ҳолатлари аниқланса, қоидабузарларга нисбатан қатъий чоралар кўрилишини эслатди. Жумладан, улар полиция томонидан ҳибсга олиниши, миграция марказига жойлаштирилиши ҳамда ўз ватанига депортация қилиниши мумкин. 

Шунингдек, Япония ҳукумати қоидабузарлар ҳақидаги маълумотларни Ўзбекистон ҳукуматига ҳам тақдим этиши билдирилди. Шу сабабли, депортация қилинган шахсларга ватанга қайтгач амалдаги қонунчилик доирасида тегишли чоралар кўрилиши мумкин. 

Дипломатик ваколатхона фуқароларни хорижда ноқонуний ишлаш ёки яшашга ундайдиган ёлғон ваъдаларга ишонмасликка чақирди.

    Бошқа янгиликлар