АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда зилзила содир бӯлди

Афғонистонда 6,8 магнитудали кучли зилзила содир бўлди, ер силкиниши Ўзбекистонда ҳам сезилди

'Ўзбекистонда зилзила содир бӯлди'ning rasmi

2026 йил 27 июнь куни соат 18:34:58 да Афғонистон ҳудудида 6,8 магнитудали кучли зилзила қайд этилди. Ер силкинишининг эпицентри Бадахшон вилоятида жойлашган бўлиб, ўчоқ 224 километр чуқурликда аниқланган. Эпицентр Тошкент шаҳридан тахминан 499 километр жануби-шарқда жойлашган.

Кучли зилзила тўлқинлари Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида ҳам сезилди. Мутахассислар маълумотига кўра, энг юқори сезилиш даражаси Сурхондарё вилоятида кузатилиб, у 4–5 баллни ташкил этган.

Қолган ҳудудларда ер силкиниши қуйидагича ҳис этилди:

Сурхондарё вилояти — 4–5 балл (261 км);

Фарғона вилояти — 4 балл (417 км);

Жиззах вилояти — 4 балл (417 км);

Самарқанд вилояти — 4 балл (421 км);

Сирдарё вилояти — 4 балл (424 км);

Қашқадарё вилояти — 4 балл (446 км);

Андижон вилояти — 3–4 балл (477 км);

Наманган вилояти — 3–4 балл (479 км);

Тошкент вилояти — 3–4 балл (495 км);

Тошкент шаҳри — 2–3 балл (499 км);

Навоий вилояти — 2 балл (554 км);

Бухоро вилояти — 2 балл (597 км).


Ҳозирча зилзила оқибатида жабрланганлар ёки вайронгарчиликлар ҳақида расмий маълумот берилмаган. 

    Бошқа янгиликлар

    Ўзбекистонда зилзила содир бӯлди - Darakchi.uz