АсосийСпорт

Ўзбекистонлик боксчилар III МДҲ ўйинларида 10 та медални қўлга киритишди

Озарбайжонда давом этаётган III МДҲ ўйинларининг бугунги бокс баҳсларида ўзбекистонлик 10 нафар боксчи финалда иштирок этди.

'Ўзбекистонлик боксчилар III МДҲ ўйинларида 10 та медални қўлга киритишди'ning rasmi

Ушбу беллашувларда Беҳруз Роҳаталиев қирғизистонлик Эрбол Баратахуновни, Бобомурод Боймирзаев тожикистонлик Акбаржон Абдуллоевни, Дилшод Аҳмаджонов россиялик Давид Карабабаевни, Ойбекжон Абдураҳимов россиялик Алберт Кобзевни,Хуршидбек Жўраев россиялик Роман Запорожецни енгди ва олтин медаль билан тақдирланди. Бу ҳақда УзА ёзмоқда. 

Ўз вазн тоифаларида Ўткирбек Норқосимов, Азизбек Шокиржонов, Отабек Нурмуҳаммадов, Камронбек Ҳамдамов ва Фарҳоджон Баҳодиров кумуш медалга сазовор бўлди. Бекзод Исмоилжонов бронза медалини қўлга киритди.

Шу тариқа чарм қўлқоп усталаримиз учинчи бор ташкил этилган МДҲ ўйинларининг эркаклар ўртасидаги бокс баҳсларида 5 та олтин, 5 та кумуш ва 1 та бронза медалини жамғарди.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча ёш боксчи қизларимиз 5 та олтин, 4 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида 1 ўринни эгаллаган эди.

Айни дамда делегациямиз ҳисобидаги медаллар сони 18 та олтин, 25 та кумуш ва 47 та бронзага етди.

    Бошқа янгиликлар