АсосийДунё

Трамп урушни тўхтатишга ваъда берди

Биз ушбу ваҳшийликларга чек қўйиш ва айни пайтда вазиятни барқарорлаштириш учун Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Миср ва Яқин Шарқдаги бошқа ҳамкорлар билан ишлаймиз”, дея ваъда бермоқда Трамп.

'Трамп урушни тўхтатишга ваъда берди'ning rasmi

АҚШ президенти Дональд Трамп Судан урушини тўхтатиш учун Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари (БАА), Миср ва Яқин Шарқдаги бошқа иттифоқчи давлатлар билан ҳамкорлик қилишини маълум қилди. Бу ҳақда унинг Truth Social’даги баёнотига таяниб, Anadolu хабар берди.

Трамп Оқ уйда қабул қилган Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмоннинг илтимосига кўра, Судан масаласига алоҳида эътибор қаратишини таъкидлаган.

“Суданда даҳшатли ваҳшийликлар содир бўлмоқда. У Ер сайёрасидаги энг зўравон жойга ва шу билан бирга энг йирик гуманитар инқирозга юз тутган ҳудудга айланган. Озиқ-овқат, шифокорлар ва бошқа ҳамма нарсага кескин эҳтиёж бор. Бутун дунёдаги араб етакчилари, жумладан, Қўшма Штатларни эндигина тарк этган, ҳурматга сазовор Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси ҳам Суданда содир бўлаётган воқеаларни зудлик билан тўхтатиш учун президентлик ваколатим ва таъсиримдан фойдаланишни сўради. Биз ушбу ваҳшийликларга чек қўйиш ва айни пайтда Судандаги вазиятни барқарорлаштириш учун Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Миср ва Яқин Шарқдаги бошқа ҳамкорлар билан ишлаймиз”, дея ваъда берган Трамп.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Марказий банк валюта курсларини эълон қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:42

    Марказий банк валюта курсларини эълон қилди

    Доллар қимматлашди, евро арзонлашди, олтин нархи ошди.

    'Дунё бўйича қашшоқлик чегарасида яшаётган болалар неча нафарга етгани очиқланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:41

    Дунё бўйича қашшоқлик чегарасида яшаётган болалар неча нафарга етгани очиқланди

    Энг юқори кўрсаткичлар Африка ва Жанубий Осиёда қайд этилган.

    'Исроил Ливан жанубидаги “Ҳизбуллоҳ” нишонларига яна зарбалар берди'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:22

    Исроил Ливан жанубидаги “Ҳизбуллоҳ” нишонларига яна зарбалар берди

    18 ноябрь куни Исроил армияси Ливан жанубида жойлашган “Ҳизбуллоҳ” ҳаракатига тегишли ҳарбий объектларга ҳаводан зарбалар йўллади.

    'Россия АҚШдан ҳеч қандай расмий хабар олмаган'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:04

    Россия АҚШдан ҳеч қандай расмий хабар олмаган

    Мария Захаровага кўра, бу ҳақдаги хорижий ОАВ хабарлари ишончли манбага таянилмаган бўлиши мумкин.

    'Қозоғистонда вирус кескин ошди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:18

    Қозоғистонда вирус кескин ошди

    Бир қанча мактаблар масофавий таълимга ўтди.

    'Путин: “Ўртача умр давомийлигини 150 йилга етказиш мумкин”'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:41

    Путин: “Ўртача умр давомийлигини 150 йилга етказиш мумкин”

    Россия президенти сунъий интеллект ва замонавий технологиялар инсоний умрни жиддий узайтириш имконини бераётганини айтиб, 150 йил яшаш эҳтимолини ҳам тилга олди.