АсосийЖИНОЯТ

Андижонда 30 млн сўм олган инспекция ходими ушланди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ҳамда 28, 211-моддалари (пора беришга далолат қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

'Андижонда 30 млн сўм олган инспекция ходими ушланди'ning rasmi

Андижон вилоятида ичимлик сувидан аниқланган зарар миқдорини камайтириб беришни ваъда қилган шахслар фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, Департаментнинг Булоқбоши тумани бўлими ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида Андижон вилояти ҳудудий Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг давлат муассасаси шўъбаси бошлиғи Ш.Ж. ва бошқа шахслар ўзаро тил бириктиргани аниқланган.

Терговга қадар текширув материалларига кўра, улар “В.О.” МЧЖ раҳбари Х.Н.нинг Андижон шаҳридаги савдо дўконида ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати бўйича ҳисобланган 679,2 миллион сўмлик зарарни гўёки “Андижон сув таъминоти” АЖда ишловчи танишлари орқали қайта ҳисоб-китоб қилдириб, камайтириб беришни ваъда қилган.

Улар мазкур хизмат эвазига 30 миллион сўм олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ҳамда 28, 211-моддалари (пора беришга далолат қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда 10 килограммдан ортиқ кумушни ноқонуний сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 10.06.2026 02:46

    Тошкентда 10 килограммдан ортиқ кумушни ноқонуний сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Тошкентда каннабис етиштирган, Хоразмга эса опий олиб кетаётган шахслар ушланди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 08.06.2026 05:09

    Тошкентда каннабис етиштирган, Хоразмга эса опий олиб кетаётган шахслар ушланди

    Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Навоийда шубҳали кўринган эркакнинг ёнидан марихуана, ҳовлисидан заҳриқотил топилди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 08.06.2026 04:22

    Навоийда шубҳали кўринган эркакнинг ёнидан марихуана, ҳовлисидан заҳриқотил топилди

    Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

    'Тошкентда криптоалдамчилик билан шуғулланган гуруҳ фош этилди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 06.06.2026 06:34

    Тошкентда криптоалдамчилик билан шуғулланган гуруҳ фош этилди

    Криптовалюта ноқонуний айланмаси ҳажми 1,5 миллион АҚШ долларидан ошган.

    'Фарғона ва Қўқонда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдосига чек қўйилди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 06.06.2026 04:02

    Фарғона ва Қўқонда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдосига чек қўйилди

    6 мингдан ортиқ кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди.

    'Янгийўлда 1,5 гектар ерни 750 минг долларга расмийлаштириб беришни ваъда қилган шахс ушланди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 04.06.2026 02:57

    Янгийўлда 1,5 гектар ерни 750 минг долларга расмийлаштириб беришни ваъда қилган шахс ушланди

    Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги давлат захирасида бўлган 1,5 гектар ер майдонини танишлари орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилган шахс 20 минг АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинди.