АсосийСПОРТ

ЖЧ—2026: Канада, Босния ва Герцеговина ғолибни аниқлай олмади

Жамоалари ўртасидаги 1-тур учрашуви кечган баҳс 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

'ЖЧ—2026: Канада, Босния ва Герцеговина ғолибни аниқлай олмади'ning rasmi

13 июнь куни футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг “B” гуруҳидан ўрин олган Канада ва Босния ва Герцеговина терма жамоалари ўртасидаги 1-тур учрашуви бўлиб ўтди. Торонтодаги “БМО Филд” стадионида кечган баҳс 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Аргентиналик ҳакам Факундо Тельо бошқариб борган учрашувда ҳисоб 21-дақиқада очилди. Босния ва Герцеговина ҳужумчиси Йово Лукич рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасини олдинга олиб чиқди.

Учрашувнинг иккинчи бўлимида канадалик ҳужумчи Кайл Ларин 79-дақиқада ҳисобни тенглаштирди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

Баҳснинг 84-дақиқасида Босния ва Герцеговина терма жамоаси сардори Сеад Колашинац жароҳат олиб, майдонни тарк этишга мажбур бўлди.

Мазкур дуранг орқали Канада терма жамоаси Жаҳон чемпионатлари тарихидаги илк очкосини қўлга киритди.

Натижадан сўнг ҳар икки жамоа ҳисобида бир очкодан мавжуд бўлиб, гуруҳ жадвалида етакчи ўринларни эгаллаб турибди. Гуруҳнинг яна бир учрашувида 13 июнь куни тунда Қатар ва Швейцария терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боради.

Канада кейинги турда 19 июнь куни Қатарга қарши майдонга тушади, 24 июнь куни эса Швейцария билан куч синашади. Босния ва Герцеговина эса 18 июнь куни Швейцарияга қарши ўйнайди, 24 июнь куни эса Қатар билан баҳс олиб боради.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'АҚШ йирик ҳисобда ғалаба қозониб, гуруҳ пешқадамига айланди'ning rasmi

    СПОРТ Бугун 03:31

    АҚШ йирик ҳисобда ғалаба қозониб, гуруҳ пешқадамига айланди

    АҚШ ва Парагвай терма жамоалари ўртасидаги кечган учрашув америкаликларнинг 4:1 ҳисобидаги ишончли ғалабаси билан якунланди.

    'Жаҳон чемпионати тарихидаги очилиш ўйинида илк бор учта қизил карточка кўрсатилди'ning rasmi

    СПОРТ 12.06.2026 07:22

    Жаҳон чемпионати тарихидаги очилиш ўйинида илк бор учта қизил карточка кўрсатилди

    Шу тариқа Жаҳон чемпионатлари тарихида очилиш учрашувида илк бор бир ўйиннинг ўзида учта қизил карточка қайд этилди.

    'ЖЧ-2026: Мексика ва Жанубий Корея ғалаба билан старт олди'ning rasmi

    СПОРТ 12.06.2026 06:13

    ЖЧ-2026: Мексика ва Жанубий Корея ғалаба билан старт олди

    Мусобақанинг очилиш учрашувида мезбон Мексика терма жамоаси Жанубий Африка Республикаси устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

    'Жаҳон чемпионати 3 та қизил карточка билан бошланди'ning rasmi

    СПОРТ 12.06.2026 02:40

    Жаҳон чемпионати 3 та қизил карточка билан бошланди

    Мексика илк ғалабасини қўлга киритди.

    'Каннаваро ЖЧ-2026'да энг кўп маош олувчи мураббийлар бешлигига кирди'ning rasmi

    СПОРТ 11.06.2026 12:51

    Каннаваро ЖЧ-2026'да энг кўп маош олувчи мураббийлар бешлигига кирди

    Рейтингда биринчи ўрин Бразилия терма жамоаси устози Карло Анчелоттига насиб этган.

    'АҚШ Жаҳон чемпионатида ишлайдиган сомалилик ҳакамни мамлакатга киритмади'ning rasmi

    СПОРТ 09.06.2026 16:11

    АҚШ Жаҳон чемпионатида ишлайдиган сомалилик ҳакамни мамлакатга киритмади

    У Жаҳон чемпионати ўйинини бошқарадиган тарихдаги илк сомалилик ҳакам бўлиши кутилган эди.