Олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўсматов “Йилнинг энг яхши боксчиси” дея эътироф этилди (фото)

СПОРТ 21.12.2016, 10:24
Теглар: Футбол, Спорт, Ўзбекистон, Рио–2016
Олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўсматов “Йилнинг энг яхши боксчиси” дея эътироф этилди (фото)

XXXI ёзги Олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритган истеъдодли боксчимиз Ҳасанбой Дўсматов Халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциацияси (AIBA) томонидан "Йилнинг энг яхши боксчиси" соврини билан тақдирланди. Бу ҳақда "Sports.uz" хабар бермоқда

Яқинда, Халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциацияси томонидан йилнинг энг яхши боксчисини аниқлаш мақсадида ўтказилган сўровномада Ҳасанбой Дўсматов энг кўп овоз тўплабди ва кубалик Робейси Рамирес ҳамда қозоғистонлик Дониёр Елеусиновни катта фарқ билан ортда қолдирди.

Швейцариянинг Лозанна шаҳрида Халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциацияси Ижроия қўмитаси йиғилиши ва AIBAнинг 70 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтган тантанали маросимда Ҳасанбой Дўсматовга 2016 йил якунларига кўра, "Йилнинг энг яхши боксчиси" соврини топширилди.

Ҳа, 2016 йилги спорт мавсуми Ҳасанбой учун жуда омадли келди. У Бразилиянинг Рио де-Жанейро шаҳрида ўтказилган XXXI ёзги Олимпия ўйинларининг бокс бўйича вазни 49 килограммгача бўлган чарм қўлқоп усталари ўртасидаги беллашувларда олтин медални қўлга киритди ва ўзбек боксчилари орасида биринчи бўлиб, “Рио – 2016” олимпиадасининг энг яхши боксчиси сифатида Вэл Баркер кубоги билан тақдирланди.

Ҳасанбойнинг бундай улкан натижаларни қўлга киритаётгани мамлакатимизда ёшлар ўртасида Олимпия спорт турларини ривожлантиришга қаратилаётган улкан эътибор самарасидир.

AIBA ижроия қўмитаси аъзоси, Осиё бокс конфедерацияси вице-президенти, Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шерзод Ташматов AIBA WSB йўналиши бўйича йилнинг энг яхши жамоа мукофотини " Cuba Domadores" га топширди. Эслатиб ўтамиз WSB йўналишининг VI мавсуми финали  Тошкентда 2016 йил 4 июнь куни бўлиб ўтган. Унда "Cuba Domadores" жамоаси "British lionhearts" жамоаси устидан ғалаба қозониб чемпион бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз! Бирлашган Араб Амирликларининг Абу Даби шаҳрида ўтказилган Осиё бокс конфедерацияси Ижроия қўмитасининг йиғилишида Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шерзод Тошматов Осиё бокс конфедерацияси вице-президенти этиб сайланди ва Ижроия қўмитаси аъзолигига ҳам қабул қилинган эди.

Шарҳлар

Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
Тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этади. Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати формати тасдиқланмоқда

15.03.2023, 11:00

FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...
⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Путин Ўзбекистондаги ғайритабиий совуқлар ҳақида фикр билдирди (видео)

18.01.2023, 11:45

Россия президенти Владимир Путин иқтисодий масалалар бўйича йиғилиш ўтказди ва унда Марказий Осиё мамлакатларидаги совуқлар ҳақида фикр билдирди. Россия раҳбари бош вазир Михаил Мишустиндан агросаноат мажмуасида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1