1

«Севгимни учратдим деганимда йўқотишни истамайман...»

СУҒДИЁНА 21.12.2016, 11:11
Теглар: Бахт, Қиз
«Севгимни учратдим деганимда йўқотишни истамайман...»

— Коллежни тугатганимдан кейин оилавий шароитимиз туфайли бозорда савдо қила бошладим. Шу ерда бир йигит билан танишиб, уни ёқтириб қолдим. Бу ҳақда ким билан гаплашишни билмай турганимда, ўзи телефон рақамимни топиб, қўнғироқ қилди. Бир неча ой давомида гаплашиб юрдик. Уйимизга совчиларини юбориш ниятида эканлигини айтганида, юрагим қинидан чиқиб кетай деди. Лекин бу ҳақда онамга айтсам, у киши «Қизим, ҳали ёшсан, бунинг устига, биз ҳозир тўй қиладиган шароитда эмасмиз», деди. Совчиларга ҳам шу жавобни айтиб, рад этишди. Улар «Розилик беришмадими, энди бу хонадонга қайтиб қадам босмаймиз», деб кетишибди. Шундан кейин кўнгил қўйган инсоним билан бир неча бор қўнғироқлашдим. У нуқул ота-онамни кўндиришимни сўрарди. Охирги марта суҳбатлашганимизда эса шу кунларда онасининг қистови туфайли бир қиз билан кўришганини, у ёқмаганлигини айтганди. Сиқилиб кетаяпман, ота-онаси бошқа қизга уйлантириб қўйишидан хавотирдаман...

 Зарина, 17 ёш, Навойи вилояти

Қайнонажон: — Агар йигит сизни севса, бир-икки йил кутади. Орзиқиб кутилган ёр қадрли-да барибир. Ота-онангиз жуда тўғри фикр юритишган — сиз ҳали ёшсиз. Ота-она фарзандининг оилага тайёр эканлигига, она бўлиш учун ҳам маънавий, ҳам жисмоний жиҳатдан  етилганига, мустақил ҳаёт остонасига қадам қўйиб бахтиёр яшай олишига кўзи етсагина, турмушга узатишади. Ахир жигарбандининг тўй-томошасини кўриб, қувончларга  тўлишни ким ҳам истамайди, дейсиз?! Ҳар бир ишнинг вақт-соати бор, болажоним. Шошилган қиз эрдан ёлчимас, дейди халқимиз. Турмуш масаласида ҳеч қачон шошилманг, катталар нима десалар, уларнинг маслаҳати ва розилиги билан қадам босинг, албатта, бахтли бўласиз. Ақлли, сабр-бардошли, ўз ҳақ-ҳуқуқи ва қадр-қимматини қадрлайдиган қиз бўлишингизни тилаб қоламиз.

Шаҳноза ХАЛИЛОВА, руҳшунос: —  Қиз боланинг остонасини супуриб келган аёллар бундай қўпол сўзларни айтишлари шу хонадон эгалари ва қизга нисбатан одобсизлик, назаримда. Шундан кейин ҳам улар ўзи қандай инсонлар экан, деган савол сизни ўйлантирмадими? Ахир оила икки инсоннинг муҳаббатидангина иборат эмас. Уларнинг ота-оналари, қариндош-уруғлари ҳам ёшларнинг ҳаётига ўз таъсирини ўтказишлари бор гап. Агар йигитнинг муҳаббати шу кичик синовдан ўта олмаган экан, турмушнинг улкан қийинчиликлари қаршисида қандай йўл тутишини ўзингиз тасаввур қилиб кўришингиз мумкин. Азму қарорида қатъий турмайдиган йигитдан яхши турмуш ўртоқ чиқиши даргумон. Йигитни ҳаддан ташқари идеаллаштириб юбормасликни маслаҳат бераман.

Шарҳлар

Тошкентда қиз севгилисини пичоқлади, омон қолган йигит ҳали ҳам унга уйланиш ниятида (видео)

16.12.2019, 11:35

Тошкентдайигит ва қиз ўртасида рашк сабабли келиб чиққан жанжал оқибатида қиз севгилини пичоқлади. Йигит эса бахтли тасодиф билан омон қолган. Бу ҳақда «Замон» ахборот дастурида...
Косонда жонига қасд қилган ўқувчи қизнинг сумкасидан хайрлашув мактуби чиққанмиди?

14.12.2019, 20:26

Косон туманидаги 6-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Н.Б. 4 декабрь, чоршанба куни ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари билан вафот этгани ҳақида хабар берган эдик....
​АСЛИ ТОШКЕНТЛИК БЎЛГАН АКТРИСА MARVEL`НИНГ ЯНГИ СЕРИАЛИДА БОШ РОЛНИ ИЖРО ЭТАДИ

11.07.2017, 14:37

Freeform канали ва Marvel Television “Янги жангчилар” сериалидаги бош қаҳрамон роли ижрочиларини топди, деб ёзади “Anons.uz”. Янги сериалда бош қаҳрамонни асли ўзбекистонлик бўлган 30 ёшли...
​ҚИЗИГА ГУЛЛАР ВА КЎКАТЛАРДАН ТАЙЁРЛАНГАН “ЛИБОС КИЙДИРАДИГАН” ОНА (ФОТО)

11.07.2017, 14:36

Аксарият ота-оналардан фарқли равишда рассом Алия Чаглар қизига турли егуликлар ва гуллардан тайёрланган “кийимларни кийдиради”, деб хабар берди Onedio.ru нашри. Алия Чаглар 3 ёшли қизи...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1