Al Ain Cup финалида Эрон билан 0:0 ҳисобидаги дуранг ва пенальтиларда (4:3) қўлга киритилган ғалабадан кейин Фабио Каннаваро матбуот анжуманида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Унинг таъкидлашича, ўйин жуда оғир ўтган: “Эронга қарши ҳеч қачон бўшашиб бўлмайди. Биринчи таймда ўйинни назорат қилдик, яхши имкониятлар яратдик, аммо гол уролмадик. Қизил картадан кейин вазият қийинлашди, лекин футболчиларим ментал жиҳатдан қаттиқ туришди ва рақибга имконият бермадик”, — деди мураббий.
Каннаваро жамоадаги муҳит ва ўйинчиларнинг тафаккуридан мамнунлигини айтиб ўтди: Омадим бор, ақлли ўйинчиларга эгаман. Машғулотлардан завқ олишяпти. Жаҳон чемпионатигача вақт кўп эмас, лекин жисмоний жиҳатдан янада кучли бўлишимиз шарт”.
Мураббий, шунингдек, терма жамоага келган нутрициолог ҳақида ҳам тўхталди: “У бизга ёрдам беради, лекин ғалаба фақат унинг келгани билан боғлиқ эмас”.
Пенальтилар машғулоти ҳақида: “Пенальти устидан ишладик, қайси ўйинчи яхши тепишини аниқладим. Бугун бундан фойда бўлди”.
Футболчи Остон Ўрунов ҳақида ҳам фикр билдирди: “Унинг салоҳияти юқори, аммо 45 дақиқадан кейин муаммо пайдо бўляпти. Барқарор ўйин кутяпман”.
Каннаваро январда маҳаллий футболчилар иштирокида йиғин ўтказилишини, ёшларга катта эътибор қарaтилишини маълум қилди.






