АсосийСпорт

“Бу жамоа билан йўлим тугади”— Исломбек Исмоилов U-17 билан хайрлашди

Исмоилов ўз мурожаатида 3 йиллик меҳнати, жамоа билан ўтган синов ва қувончларни эслаб ўтди.

'“Бу жамоа билан йўлим тугади”— Исломбек Исмоилов U-17 билан хайрлашди'ning rasmi

“Бугун биз Жаҳон чемпионатидаги иштирокимизни якунладик. Шу билан бирга, 3 йил давомида юрагим билан хизмат қилган U-17 терма жамоам билан фаолиятим ҳам ниҳоясига етди. Бу йўл мен учун шунчаки иш эмас — шараф, масъулият ва Аллоҳнинг синови бўлди. Уч йил давомида машаққатли машғулотлар, қувончли ғалабалар ва оғир мағлубиятлар билан бирга бўлдик. Яхши кунларда ҳам, ёмон кунларда ҳам жамоам билан елкадош эдим", — деб ёзди мураббий.

“Осиё чемпионлиги — олтин ҳарфлар билан ёзиладиган ютуқ”

Исмоилов шу йил апрель ойида қўлга киритилган Осиё чемпионлигини жамоа меҳнати ва авлод жасорати деб атади.

“2025 йилда Осиё чемпиони бўлиш — болаларимизнинг жасорати ва интилиши. Бу натижа Ўзбекистон футболи тарихига олтин ҳарфлар билан ёзилди. Ҳар бир машғулотда, ҳар бир ўйинда биз байроғимизнинг шаънини ҳимоя қилдик. Ҳар бир баҳс олдидан битта фикр бор эди: бу Ватан учун жон фидо”, — деб таъкидлади у.

“Адолат ва ҳалоллик — менинг асосий қоидам эди”

Мураббий ўз фолияти давомида танлов фақат меҳнат ва хислатга қараб амалга оширилганини урғулади.

“Ҳеч кимнинг исмини, клубини ёки таниш-билишчилигини эмас, фақат меҳнатини, феъл-атворини ва муносиблигини танладим. Терма жамоага чақирилган ҳар бир футболчи бу ҳаққа эга эди. Қарорларим учун бугун ҳам, эртага ҳам бошим баланд”, — деди Исмоилов.

“Бу якун эмас — янги босқичнинг бошланиши”

Мураббий ўзини қўллаб-қувватлаган мухлисларга, ЎФА раҳбариятига, ёрдамчиларига ва футболчиларга миннатдорлик билдирди.

“Бу якун — бир эшикнинг ёпилиши эмас. Бу янги босқичнинг бошланиши. Бугун менинг йўлим бу жамоа билан тугади”, — дея хотималади Исмоилов.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Жуда ақлли ўйинчиларга эгаман — Каннаваро'ning rasmi

    Спорт Бугун 08:02

    Жуда ақлли ўйинчиларга эгаман — Каннаваро

    Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Эронга қарши финалдан кейин жамоа ўйини, футболчиларнинг менталитети ва келгуси режалари ҳақида гапирди.

    'Ўзбекистон Италияга қарши ўйинда мағлубиятга учради'ning rasmi

    Спорт 18.11.2025 19:51

    Ўзбекистон Италияга қарши ўйинда мағлубиятга учради

    Шу тариқа бош мураббий Ислом Исмоилов шогирдларининг жаҳон чемпионатидаги иштироки якунланди.

    'Ўзбекистон бугун Эронга қарши финалда майдонга тушади'ning rasmi

    Спорт 18.11.2025 13:52

    Ўзбекистон бугун Эронга қарши финалда майдонга тушади

    Каннаваро шогирдлари Ал-Айнда халқаро турнир ғолиблиги учун курашади.

    'Португалия Роналду дисквалификацияси бўйича FIFA’га шикоят киритмоқчи'ning rasmi

    Спорт 17.11.2025 17:30

    Португалия Роналду дисквалификацияси бўйича FIFA’га шикоят киритмоқчи

    Португалия футбол федерацияси Криштиану Роналдунинг Ирландияга қарши ўйинда тўғридан тўғри қизил карточка олгани ортидан унинг ЖЧ–2026нинг илк ўйинида майдонга тушиши учун FIFAга расмий мурожаат тайёрламоқда.

    'ЖЧ U-17: Ўзбекистон Хорватияни мағлуб этиб 1/8 финал босқичига чиқди'ning rasmi

    Спорт 15.11.2025 23:15

    ЖЧ U-17: Ўзбекистон Хорватияни мағлуб этиб 1/8 финал босқичига чиқди

    Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ЖЧ 1/16 финал босқичида Хорватияни мусобақадан чиқариб юборди.

    'Бугун Ўзбекистон МТЖ Хорватияга қарши майдонга тушади'ning rasmi

    Спорт 15.11.2025 09:57

    Бугун Ўзбекистон МТЖ Хорватияга қарши майдонга тушади

    Ўйин Ўзбекистон вақти билан 20:45 да бошланади.