АсосийДунё

Украинадаги можаро июнь охиригача тугайдими?

Украина президенти музокаралар янги босқичга чиққани ва уруш яқин ойлар ичида якунланиши эҳтимоли борлигини билдирди.

'Украинадаги можаро июнь охиригача тугайдими?'ning rasmi

Украинадаги можаро 2026 йил июнь ойи охирига қадар тугаши мумкин. Бу ҳақда Zamon.uz маълум қилди.

Зеленскийнинг айтишича, Европадаги ҳамкорлар, шунингдек, АҚШ ва коалициянинг бошқа аъзолари билан олиб борилаётган музокаралар янги босқичга кўтарилган. 

Унинг таъкидлашича, уруш Кипрнинг Европа Иттифоқи Кенгашига раислик муддати давомида якунланиши мумкин. Маълумки, Кипрнинг мазкур раислик муддати 30 июнда тугайди.

Шунингдек, Зеленский декабрь ойи охирида Fox Nevs телеканалига берган интервьюсида украиналикларнинг 87 фоизи тинчлик тарафдори эканини, бироқ фуқароларнинг 85 фоизи Украина қўшинларининг Донбассдан олиб чиқилишига қарши эканини билдирган.

Унинг сўзларига кўра, қўшинларни Донбассдан олиб чиқиш Украина учун “энг ёмон сценарий” бўлиб, мамлакат хавфсизлигига жиддий таҳдид солади ва жамият томонидан номақбул ҳисобланади.

    Бошқа янгиликлар