Бугун, 29 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг бир гуруҳ ёшларни “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисидаги қарори эълон қилинди.
Қарорга мувофиқ, “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланганларнинг ҳар бирига Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.
Президент қарорига кўра, қуйидаги ёшлар “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланди:
- Раҳим Толибай ўғли Аллашов — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисм гуруҳ мутахассиси (Қорақалпоғистон Республикаси);
- Нодирбек Турғун ўғли Алимбаев — Тўрткўл туманидаги “Уллубоғ” овул фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси (Қорақалпоғистон Республикаси);
- Ойбек Абдуманноб ўғли Тешабоев — Андижон давлат техника институти докторанти (Андижон вилояти);
- Дониёрбек Дамиржон ўғли Хурсанов — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисм гуруҳ командири (Андижон вилояти);
- Далер Раҳмонович Раҳимов — 58-халқаро кимё олимпиадаси илмий қўмитаси аъзоси (Бухоро вилояти);
- Шерали Шуҳрат ўғли Мустақимов — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фавқулодда вазиятлар маркази катта инспектори (Бухоро вилояти);
- Зокиров Жаҳонгир Лазизбек ўғли — Ўзбекистон миллий бокс терма жамоаси аъзоси (Жиззах вилояти);
- Жавоҳир Алибой ўғли Абдуҳолиқов — Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ҳарбий қисм отряд мутахассиси (Жиззах вилояти);
- Жавоҳир Турсунпўлат ўғли Худойқулов — Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиси (Қашқадарё вилояти);
- Дилшодбек Улуғбек ўғли Йўлдошев — Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг гуруҳ катта мутахассиси (Қашқадарё вилояти);
- Ҳаёт Йўлчиевич Истамов — Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети катта ўқитувчиси (Навоий вилояти);
- Ҳазрат Акрамжон ўғли Салимжонов — “Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти Навоий машинасозлик заводининг муҳандис-технологи (Навоий вилояти);
- Элмурод Турсунали ўғли Астаналиев — Тошкент давлат транспорт университети мустақил изланувчиси (Наманган вилояти);
- Умиджон Жавлон ўғли Каримов — Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг бўлим катта тезкор вакили (Наманган вилояти);
- Шоҳзодбек Элбек ўғли Элбеков — Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ҳарбий қисм отряд командири (Самарқанд вилояти);
- Дилшоджон Райимберди ўғли Худойбердиев — Самарқанд вилояти сув спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабининг академик эшкак эшиш бўлими спортчиси (Самарқанд вилояти);
- Отабек Шуҳрат ўғли Холматов — Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармасининг отряд катта мутахассиси (Сирдарё вилояти);
- Бектош Қодирберди ўғли Мусурмонқулов — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисм гуруҳ мутахассиси (Сирдарё вилояти);
- Нажмиддин Абдужаббор ўғли Қосимхўжаев — Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг 4-босқич талабаси (Сурхондарё вилояти);
- Сарвар Нурислом ўғли Норалиев — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисм батарея командири (Сурхондарё вилояти);
- Айтжан Даниёр ўғли Халмаханов — Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг 2-босқич талабаси (Тошкент вилояти);
- Евгений Алексеевич Ларин — Тошкент давлат тиббиёт университетининг 6-босқич талабаси (Тошкент вилояти);
- Қудратбек Улуғбек ўғли Муҳаммаджонов — Фарғона давлат техника университетининг 2-босқич магистранти (Фарғона вилояти);
- Шуҳратжон Музафаржон ўғли Муҳаммадхонов — Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Ҳарбий мусиқа академик лицейи командири (Фарғона вилояти);
- Артур Ихтиёр ўғли Ражабов — Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, ҳайкалтарош (Хоразм вилояти);
- Қодирберган Олимбой ўғли Аминбоев — Урганч давлат педагогика институтининг 3-босқич талабаси (Хоразм вилояти);
- Ҳумоюн Хусниддинович Бегмуратов — Ўзбекистон эркаклар шахмат терма жамоаси аъзоси (Тошкент шаҳри);
- Паҳлавон Фаррух ўғли Ғуломов — Тошкент шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси (Тошкент шаҳри).
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ёшлар куни муносабати билан Ўзбекистоннинг бир гуруҳ фаол ва ташаббускор ёшлари давлат мукофотлари билан тақдирлангани ҳақида хабар берилган эди.






