АсосийСПОРТ

Германия пеналтилар драмасида Парагвайга ютқазиб, Жаҳон чемпионатини тарк этди

Учрашувнинг асосий ва қўшимча вақтларида жамоалар ғолибни аниқлай олмади — 1:1. Ғолиб номи эса пеналтилар сериясида маълум бўлди.

'Германия пеналтилар драмасида Парагвайга ютқазиб, Жаҳон чемпионатини тарк этди'ning rasmi

2026 йилги Жаҳон чемпионати плей-офф босқичининг дастлабки учрашувларидан бири кутилмаган натижа билан якунланди. Парагвай терма жамоаси Германияни пеналтилар сериясида мағлуб этиб, мусобақадан чиқариб юборди.


Учрашувнинг асосий ва қўшимча вақтларида жамоалар ғолибни аниқлай олмади — 1:1. Ғолиб номи эса пеналтилар сериясида маълум бўлди.
Германия сафида Кай Ҳаверц, Ник Волтемаде ва Йонатан Та ўз имкониятларидан фойдалана олмади. 

Парагвай дарвозабонининг ҳал қилувчи сейвлари жанубий америкаликларга кейинги босқич йўлланмасини тақдим этди.

Шу тариқа, Парагвай Жаҳон чемпионатининг 1/8 финалига йўл олди. Энди жамоа мазкур босқичда Франция — Швеция учрашуви ғолибига қарши майдонга тушади.

    Бошқа янгиликлар

    Германия пеналтилар драмасида Парагвайга ютқазиб, Жаҳон чемпионатини тарк этди - Darakchi.uz