АсосийБу қизиқ

Бугун ҳам ёмғир ёғади

Ўзбекистоннинг аксар ҳудудларида ўзгарувчан об-ҳаво, ёмғир ва кучайиб бораётган шамол билан бошланади.

'Бугун ҳам ёмғир ёғади'ning rasmi

“Ўзгидромет” маълумотларига кўра, 10 февраль, душанба куни республика бўйлаб ёғингарчилик ва кучли шамол кузатилади.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлиб, кечга томон ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбга ўзгариб, секундига 3–8 метр тезликда эсади, айрим пайтларда 10–12 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +6...+8 даража илиқ, кундузи эса +14...+16 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасининг баъзи жойларида ёмғир ёғиши, айрим ҳудудларда ёғингарчилик қорга айланиши мумкин. Туман тушиши эҳтимоли бор. Шамол ғарбдан секундига 7–12 метр тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 0...-5 даража совуқ, кундузи 0...+5 даража илиқ атрофида бўлади.

Хоразм вилоятида ҳам ўзгарувчан об-ҳаво сақланиб, айрим жойларда ёмғир ёғиши ва туман кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси -2 даража совуқдан +3 даража илиққача, кундузи +3...+8 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача, айримжойлардаа 22-25 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7...+12 даража илиқ, кундузи +12...+17 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача, айрим жойларда 22-25 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража илиқ, кундузи +12...+17 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ҳаво ўзгарувчан баъзи жойларда ёмғир ёғади, тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача, айрим жойларда 20-22 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7...+12 даража илиқ, кундузи +12...+17 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2 даража совуқ, +3 даража илиқ, кундузи +8...+13 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор.

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0...+5 даража илиқ бўлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Ўзгидромет” кучли ёмғирлар ҳақида огоҳлантирди'ning rasmi

    Бу қизиқ 09.02.2026 10:03

    “Ўзгидромет” кучли ёмғирлар ҳақида огоҳлантирди

    10-13 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.

    'Илон Маск Ой ва Марсда шаҳарлар қурилишини эълон қилди'ning rasmi

    Бу қизиқ 09.02.2026 09:11

    Илон Маск Ой ва Марсда шаҳарлар қурилишини эълон қилди

    SpaceX асосчиси Илон Маск Ой ва Марсда шаҳарлар барпо этишни режалаштираётганини маълум қилди.

    'Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда'ning rasmi

    Бу қизиқ 08.02.2026 18:01

    Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

    Янги ҳафта Ўзбекистоннинг аксар ҳудудларида ўзгарувчан об-ҳаво, ёмғир ва кучайиб бораётган шамол билан бошланади.

    'Қирғизистонда эркак хотинини ёқиб юборишга уринишда гумонланиб қўлга олинди'ning rasmi

    Бу қизиқ 06.02.2026 15:50

    Қирғизистонда эркак хотинини ёқиб юборишга уринишда гумонланиб қўлга олинди

    5 февраль куни 27 ёшли аёл полицияга мурожаат қилиб, 2025 йил 15 октябрь куни турмуш ўртоғи билан боғлиқ оғир зўравонлик ҳолати содир бўлганини билдирган.

    'Долларнинг расмий курси ўзгарди'ning rasmi

    Бу қизиқ 06.02.2026 11:22

    Долларнинг расмий курси ўзгарди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 9 февраль куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    'Шавкат Мирзиёев Покистонда фахрий доктор ва профессор бўлди'ning rasmi

    Бу қизиқ 06.02.2026 02:18

    Шавкат Мирзиёев Покистонда фахрий доктор ва профессор бўлди

    Ушбу унвонлар Ўзбекистон етакчисининг ижтимоий-иқтисодий ва таълим соҳаларидаги ислоҳотлар, мамлакатни изчил модернизация қилиш, фан ва технологияларни ривожлантириш, халқаро ҳамкорлик ҳамда академик алоқаларни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун берилган.