Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте Ламин Ямал, Нико Уильямс ва Виктор Муньос Жаҳон чемпионатидаги илк ўйинга қадар сафга қайтишини маълум қилди. Бу ҳақда Al Jazeera маълум қилди.
Жароҳатидан тикланаётган уч футболчи Перуга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказиб юборади, аммо 15 июнь куни Кабо-Вердега қарши баҳсда иштирок этиши кутилмоқда.
“Агар кутилмаган муаммолар бўлмаса, уларнинг барчаси ўйинга тайёр бўлади”, — деди де ла Фуэнте.
Испания Евро-2024 ғолиби сифатида Жаҳон чемпионатига асосий фаворитлардан бири бўлиб келмоқда.
Жамоа ҳужумчиси Йереми Пинонинг таъкидлашича, фаворит мақоми испанлар учун қўшимча босим эмас, балки фахр манбаи ҳисобланади.






