Ким Чен Ин қизини ворис сифатида эълон қилиши кутилмоқда
Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин ўз қизи Ким Жу-эни мамлакат бошқарувига тайёрлаётгани тахмин қилинмоқда.
Ким Жу-э сўнгги вақтларда Армия куни тадбирлари ва Кумсусан Қуёш саройига ташриф каби муҳим давлат маросимларида мунтазам иштирок этмоқда. Шунингдек, у баъзи сиёсий масалаларни муҳокама қилиш жараёнларида ҳам қатнашаётгани қайд этилган. Бу ҳақда Zamon.uz нашри маълум қилди.
Разведка маълумотларига кўра, Ким Жу-э тахминан 2013 йилда туғилган ва Ким Чен Ин оиласида яна фарзандлар борлиги ҳам айтилади.
Мутахассислар Шимолий Кореядаги қатъий сиёсий бошқарув тизими, Ким Чен Иннинг ёши ва соғлиғи билан боғлиқ жиддий муаммолар йўқлигини ҳисобга олиб, ворислик масаласида ҳали якуний хулосага келиш эрта эканини таъкидламоқда.
Жиззах вилояти Бахмал туманида яшовчи 51 ёшли фуқаро қонунга хилоф равишда ўз қишлоқ ҳудудидаги туман ҳокимлиги захирасида турган 2 гектар ер майдонини сотмоқчи бўлгани аниқланди.
Ички ишлар вазирлиги хабар беришича, шахс ерни 50 минг АҚШ долларига сотиш бўйича келишувга эришган ва олдиндан 400 миллион сўмни Ғаллаорол туманида олаётган пайтда ИИВ ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган. У ерни юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали деҳқон хўжалиги юритиш учун ажратиб берилишини ваъда қилган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилояти Поп туманида ҳоким ёрдамчиси давлат захирасидаги 90 сотих ерни 4500 АҚШ долларига сотмоқчи бўлгани ҳақида ҳам хабар берилганди.






