АсосийЖИНОЯТ

Тошкентда каннабис етиштирган, Хоразмга эса опий олиб кетаётган шахслар ушланди

Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

'Тошкентда каннабис етиштирган, Хоразмга эса опий олиб кетаётган шахслар ушланди'ning rasmi

Тошкент шаҳри ва Хоразм вилоятида гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ икки ҳолат фош этилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида уй шароитида гидропоника усулида гиёҳвандлик ўсимликлари етиштириб, уларни интернет орқали сотиш билан шуғулланиб келган шахс фаолиятига чек қўйилган.

Хусусан, 1996 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган фуқаронинг Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли уйлардан бирида жойлашган вақтинчалик яшаш хонадони кўздан кечирилган. Текширув давомида пластик идишда сақланаётган гиёҳвандлик воситаси, 300 дона зип-пакет, изолента ва электрон тарози топилган.

Дастлабки суриштирувларда мазкур шахс Тошкент туманида жойлашган, онасига тегишли хонадонда гиёҳвандлик ўсимликлари етиштириб келаётгани аниқланган.

Ушбу манзил кўздан кечирилганда 10 туп каннабис ўсимлиги, бир туп қуритилган гиёҳвандлик воситаси, шунингдек, уларни парваришлашда фойдаланилган кимёвий воситалар ҳамда электрон тарози ашёвий далил сифатида олинган.

Яна бир ҳолатда эса "Самарқанд — Хоразм" йўналишида ҳаракатланаётган Cobalt русумли автомобиль Тупроққалъа тумани ҳудудида тўхтатилиб, текширилган.

Натижада автомобилда йўловчи сифатида кетаётган, Самарқанд вилоятининг Ургут туманида яшовчи 2003 йилда туғилган шахсга тегишли 810 грамм опий моддаси борлиги маълум бўлган.

Терговга қадар текширув жараёнида ушбу гиёҳвандлик воситаси қўшни давлатдан контрабанда йўли билан олиб кирилгани ва уни Хоразм вилоятида сотиш режалаштирилгани аниқланган.

Ҳозирда мазкур шахснинг эҳтимолий жиноий шерикларини аниқлаш чоралари кўрилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Навоийда шубҳали кўринган эркакнинг ёнидан марихуана, ҳовлисидан заҳриқотил топилди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ Бугун 04:22

    Навоийда шубҳали кўринган эркакнинг ёнидан марихуана, ҳовлисидан заҳриқотил топилди

    Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

    'Тошкентда криптоалдамчилик билан шуғулланган гуруҳ фош этилди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 06.06.2026 06:34

    Тошкентда криптоалдамчилик билан шуғулланган гуруҳ фош этилди

    Криптовалюта ноқонуний айланмаси ҳажми 1,5 миллион АҚШ долларидан ошган.

    'Фарғона ва Қўқонда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдосига чек қўйилди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 06.06.2026 04:02

    Фарғона ва Қўқонда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдосига чек қўйилди

    6 мингдан ортиқ кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди.

    'Янгийўлда 1,5 гектар ерни 750 минг долларга расмийлаштириб беришни ваъда қилган шахс ушланди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 04.06.2026 02:57

    Янгийўлда 1,5 гектар ерни 750 минг долларга расмийлаштириб беришни ваъда қилган шахс ушланди

    Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги давлат захирасида бўлган 1,5 гектар ер майдонини танишлари орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилган шахс 20 минг АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинди.

    'Қирғизистонда Ўзбекистонга олиб кетилаётган 34 килограммдан ортиқ наркотик мусодара қилинди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 03.06.2026 10:15

    Қирғизистонда Ўзбекистонга олиб кетилаётган 34 килограммдан ортиқ наркотик мусодара қилинди

    Ҳозирда мусодара қилинган моддаларнинг аниқ таркибини белгилаш учун суд-кимёвий экспертиза тайинланган.

    '643 миллиард сўмдан ортиқ бюджет маблағини талон-торож қилганлик ҳолати фош этилди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 03.06.2026 05:16

    643 миллиард сўмдан ортиқ бюджет маблағини талон-торож қилганлик ҳолати фош этилди

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.