Дастлабки маълумотларга кўра, 1993 йилда туғилган Анар Аллоҳбердиев 1959 йилда туғилган онасига болта билан ҳужум қилган.
Шундан сўнг у ўзига ёнувчан суюқлик сепиб, ўт қўйган ва оғир жароҳатлар оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлган.
Ҳодиса жойига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар етиб келган. Ҳозирда воқеа юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда, сабаблари аниқланмоқда.






