АсосийSUG'DIYONA

Бувилар узугидан эҳтиёт бўлинг

Тилла тақинчоқларни ҳар бир аёл киши ёқтирса ажаб эмас. Аммо тилла тақинчоқлар ҳам фақат бойлик ва гўзаллик рамзи бўлибгина қолмай, атроф-муҳитдан келадиган ахборотни ўзида жамлайдиган ва қайта ишлайдиган восита ҳамдир.

Тилла тақиинчоқлар ўзига хос энергетик майдонга эга бўлиб, киши соғлигига ҳам таъсир кўрсатади. Масалан, баъзида аёллар йиллаб фарзандсизлик касалидан азоб чекишади. Бунинг бир сабабларидан бири, номсиз бармоққа туну кун тақиб юриладиган никоҳ узуги ҳам бўлиши мумкин. Номсиз бармоқ эса ички секреция безлари, сут безлари, тухумдонлар билан боғлиқ бўлиб, тилла уларга нохуш таъсир қилиши ҳам мумкин.

Тиллани даволаш воситаларида ҳам қўлашади. Қадимдан табиблар тилла билан даволаш усулларидан хабардор бўлишган.  Масалан, тиш оғриганда никоҳ узугини  ипга боғлаб, сув тўла идишга солиб, соат милидай айлантиринг ва тишингиз оғриғи йўқолишини тиланг. Шу сувни олиб қўйиб, тишингиз оғриганда чайишингиз мумкин.

Тилла билан боғлиқ иримлар ҳам бор. Масалан, баъзи халқларда қиз бола никоҳдан ўтаётганда онасининг, бувисининг никоҳ узугини тақиши яхшиликка олиб келмайди, дея ҳисобланилган. Неча йиллардан ўтиб келган узукни таққандан кўра, оддийгина бўса-да, ўз никоҳ узугингизни тақиш яхшироқ, дейдилар. 

Бошқа янгиликлар