АсосийЖамият

2026 йил учун закот, фитр ва фидя миқдори эълон қилинди

Фитр садақасини Рамазон ойи давомида ҳайит намози ўқилгунга қадар бериш керак бўлади.

'2026 йил учун закот, фитр ва фидя миқдори эълон қилинди'ning rasmi

 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг милодий 2026 / ҳижрий 1447 йилги Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди.

Унга кўра:

Закот нисоби
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бу йилги Рамазон ойи учун закот нисобини 85 грамм 585 пробали тилланинг қийматидан келиб чиқиб 100 000 000  (юз  миллион) сўм деб белгилади. 
 Шунга кўра, камида 85 грамм тилла ёки 100 000 000  (юз  миллион) сўм пул маблағи ёки ушбу қийматдаги тижорат моли бўлган киши, жами маблағининг қирқдан бири (2,5%)ни закот ниятида камбағалларга бериши фарздир.

 Фитр садақаси миқдори
Фитр садақасининг миқдори қуйидагича белгиланди:

* 2 кг буғдой ёки унинг қиймати – 10 000 (ўн минг) сўм;
* 2 кг буғдой уни ёки унинг қиймати – 12 000 (ўн икки минг) сўм;
* 4 кг арпа ёки унинг қиймати – 20 000 (йигирма минг) сўм;
* 2 кг майиз ёки унинг қиймати – 110 000 (бир юз ўн минг) сўм;
* 4 кг хурмо ёки унинг қиймати – 200 000 (икки юз минг) сўм деб белгиланди.
Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу беш маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки  унинг қийматини фитр садақаси ниятида камбағалга берса кифоя қилади. Фитр садақасини Рамазон ойи давомида ҳайит намози ўқилгунга қадар бериш керак бўлади.

  Фидя миқдори
Бир кунлик фидя миқдори фитр садақасининг миқдори билан бир хил бўлади.
 Шундай экан, ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу беш маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки унинг қийматини фидя ниятида беради.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Трампнинг маслаҳатчилари уни Эронга қарши урушдан чиқиш йўлини топишга ундамоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:28

    Трампнинг маслаҳатчилари уни Эронга қарши урушдан чиқиш йўлини топишга ундамоқда

    Маслаҳатчилар нефть нархларининг ошиши ва узоқ давом этадиган можаро сиёсий норозиликка сабаб бўлиши мумкинлигидан хавотирда.

    'Қишлоқ хўжалиги вазирлиги совуқдан  асраш бўйича тавсиялар берди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:07

    Қишлоқ хўжалиги вазирлиги совуқдан асраш бўйича тавсиялар берди

    Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин пасайиб, айрим ҳудудларда қор ёғиши ортидан мутахассислар деҳқон ва фермерларга экинларни совуқдан ҳимоя қилиш чораларини тавсия қилди.

    'Индонезияда чиқиндихона қулаб тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:25

    Индонезияда чиқиндихона қулаб тушди

    Ҳодиса ортидан 7 киши ҳалок бўлди.

    'Сирдарё ва Сурхондарёда 77 кг наркотик мусодара қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:00

    Сирдарё ва Сурхондарёда 77 кг наркотик мусодара қилинди

    Қўшни давлатдан контрабанда йўли билан олиб кирилган гиёҳванд моддалар тезкор тадбирлар давомида аниқланди.

    'Бухорода қалбаки дорилар савдоси фош этилди'ning rasmi

    Жамият 09.03.2026 13:23

    Бухорода қалбаки дорилар савдоси фош этилди

    Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар Бухоро вилоятида сифати кафолатланмаган дори воситаларини тайёрлаб, сотиб келган шахслар фаолиятига чек қўйди.

    '“Эрон устида кислотали булутлар пайдо бўлди” деган хабарлар асоссиз — мутахассислар'ning rasmi

    Жамият 09.03.2026 09:08

    “Эрон устида кислотали булутлар пайдо бўлди” деган хабарлар асоссиз — мутахассислар

    Ижтимоий тармоқларда Эрон ҳудудида гўёки “кислотали булутлар” шаклланиб, улар ёғинлар билан Марказий Осиёга етиб келиши мумкинлиги ҳақида тарқалаётган хабарлар илмий жиҳатдан тасдиқланмаган.