АсосийЖамият

Фарғонадаги боғчада болани ток урди

Ҳодиса оқибатида боланинг соғлиғига жиддий зарар етгани айтилмоқда.

'Фарғонадаги боғчада болани ток урди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Фарғона шаҳридаги мактабгача таълим муассасаларидан бирида болани юқори кучланишли ток ургани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани расмий муносабат билдириб, воқеа прокуратура органлари томонидан ўрганилаётганини маълум қилди.

Қайд этилишича, масъулларнинг эҳтиётсизлиги оқибатида боланинг соғлиғига жиддий зарар етган.

Ҳозирда боланинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва қонуний манфаатларини таъминлаш масаласи омбудсман назоратига олинган. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилиши билдирилган.

    Бошқа янгиликлар