АсосийЖамият

Навоийда бир мактабнинг 23 ўқувчиси муддатидан олдин талаба бўлди

Навоий шаҳридаги 11-аниқ фанлар чуқур ўқитиладиган ихтисослашган мактабининг 23 нафар ўқувчиси олий таълим муассасаларига муддатидан олдин қабул қилинди.

'Навоийда бир мактабнинг 23 ўқувчиси муддатидан олдин талаба бўлди'ning rasmi

Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълумотига кўра, мактабнинг 21 нафар 11-синф ўқувчиси 189 балл тўплаб, талаба бўлган.

Шунингдек, 2 нафар 10-синф ўқувчиси ҳам талабалик мақомини қўлга киритган.

Қайд этилишича, мазкур таълим муассасаси йиллар давомида турли йўналишларда юқори натижаларни қайд этиб, вилоят таълим тизимида етакчи мактаблардан бири сифатида эътироф этиб келинмоқда.

Бу йилги натижалар эса мактабдаги изчил ривожланишнинг давоми сифатида баҳоланмоқда.

    Бошқа янгиликлар