АсосийЖамият

Ғаллаоролда фуқаро 338 грамм марихуана билан ушланди

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида катта миқдордаги гиёҳвандлик воситаси аниқланди.

'Ғаллаоролда фуқаро 338 грамм марихуана билан  ушланди'ning rasmi

Ички ишлар ва Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармалари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда “Сангзор 15” ЙПХ постида “Кобальт” русумли автомашина тўхтатилиб, текширилди.

Холислар иштирокида ўтказилган кўздан кечириш жараёнида ҳайдовчи ўриндиғи остидан 338 грамм марихуана борлиги аниқланди.Маълум бўлишича, ушбу гиёҳвандлик воситаси сотиш мақсадида олиб кетилаётган бўлган.

Шундан сўнг, 1981 йилда туғилган автомашина эгасининг яшаш хонадонида кечиктириб бўлмас тинтув ўтказилиб, у ердан яна 19,5 грамм марихуана топилди.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Трамп Эронга зарбаларни 5 кунга кечиктирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:46

    Трамп Эронга зарбаларни 5 кунга кечиктирди

    АҚШ президенти Дональд Трамп Эроннинг энергетика объектларига берилиши режалаштирилган зарбаларни беш кунга кечиктиришни буюрди.

    'Измирда ўзбекистонлик қиз фожиали равишда вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:40

    Измирда ўзбекистонлик қиз фожиали равишда вафот этди

    Туркиянинг Измир шаҳрида 22 ёшли ўзбекистонлик Севдора Ҳакимжонова кўп қаватли уйнинг тўртинчи қаватидан тушиб, шифохонада ҳаётдан кўз юмди.

    '“Қамчиқ” довонида юк машинаси ағдарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:36

    “Қамчиқ” довонида юк машинаси ағдарилди

    Ҳодиса 22 март куни, тахминан 11:30 атрофида юз берган.

    'Истанбулда бинолар қулаб тушиши ортидан 1 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:30

    'Нью-Йоркда самолёт ўт ўчириш машинаси билан тўқнашди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:02

    Нью-Йоркда самолёт ўт ўчириш машинаси билан тўқнашди

    Ҳодиса оқибатида ўнлаб одамлар жабрланган.

    'Жанубий Кореядаги ёнғинда ўзбекистонликлар йўқ'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:56