АсосийЖамият

Нью-Йоркда самолёт ўт ўчириш машинаси билан тўқнашди

Ҳодиса оқибатида ўнлаб одамлар жабрланган.

'Нью-Йоркда самолёт ўт ўчириш машинаси билан тўқнашди'ning rasmi

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги Ла-Гуардия аэропортида Air Canada Express авиакомпаниясига тегишли самолёт учиш-қўниш йўлагида ўт ўчириш машинаси билан тўқнашди. Самолёт бортида тахминан 100 нафарга яқин одам бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 60 нафар киши жабрланган. Уларнинг 4 нафари ўт ўчирувчилар экани айтилмоқда.

Айни пайтда жабрланганлар ҳолати ва ҳодиса сабаблари юзасидан қўшимча маълумотлар аниқлаштирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар