Фотиҳ туманида юз берган ҳодиса оқибатида қутқарув ишлари якунланди.
22 март куни Истанбул марказидаги Фотиҳ туманида иккита тураржой биноси қулаб тушди. Ички ишлар вазири Мустафа Чифтчининг айтишича, газ сизиб чиқиши оқибатида портлаган биноларда қидирув-қутқарув ишлари якунланган.
Вайрона остида қолган 11 фуқаро топилиб, 1 киши вафот этган, 10 нафар фуқаро эса жароҳатланган. Жабрланганларга тиббий хизмат кўрсатиш давом этмоқда.
Ҳодиса сабабли қўшни уйларнинг деразаларига темир бўлаклари келиб урилган. Истанбул Бош прокуратураси томонидан тергов бошланган ва воқеа ҳар томонлама текширилмоқда.






