АсосийДунё

АҚШ Исроил ва Ливанга янги сулҳ ташаббусини таклиф қилди

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Исроил ва Ливан раҳбариятига можарони юмшатишга қаратилган янги таклиф билан чиққан.

'АҚШ Исроил ва Ливанга янги сулҳ ташаббусини таклиф қилди'ning rasmi

АҚШ Исроил ва Ливан ўртасидаги кескинликни камайтириш мақсадида янги сулҳ ташаббусини илгари сурди. Бу ҳақда Zamon.uz нашри АҚШ расмийларига таяниб маълум қилди.

Хабарларга кўра, АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Исроил ва Ливан раҳбариятига можарони юмшатишга қаратилган янги таклиф билан чиққан. Ташаббусга мувофиқ, биринчи босқичда Ҳизбуллоҳ Исроилга қарши барча ҳужумларни тўхтатиши керак. Бунинг эвазига Исроил Байрут йўналишида ҳарбий ҳаракатларни кенгайтиришдан ва вазиятни янада кескинлаштиришдан тийилади.

Манбанинг билдиришича, сўнгги 48 соат давомида Рубио Ливан президенти Жосеф Аун ҳамда Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳу билан телефон орқали мулоқот қилган.

Ахиос манбасига кўра, Ливан президенти мазкур ташаббусни илгари суришга ҳаракат қилган. Бироқ Ливан парламенти спикери Набиҳ Берри Исроил биринчи бўлиб ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиши кераклигини билдирган. Шу билан бирга, у Ҳизбуллоҳ сулҳ шартларига риоя қилишига кафолат бера олишини маълум қилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Европа Иттифоқи Temu’ни 200 миллион еврога жаримага тортди'ning rasmi

    Дунё 30.05.2026 16:55

    Европа Иттифоқи Temu’ни 200 миллион еврога жаримага тортди

    Платформада хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарлар тарқалган.

    'Трамп номи Кеннеди марказидан олиб ташланади — суд қарори'ning rasmi

    Дунё 30.05.2026 13:51

    Трамп номи Кеннеди марказидан олиб ташланади — суд қарори

    Судья Кристофер Купер қарорига кўра, муассаса номи 14 кун ичида аввалги ҳолатига қайтарилиши керак.

    'Эронда олий раҳбар дафнига тайёргарлик ишлари бошланди'ning rasmi

    Дунё 30.05.2026 12:23

    Эронда олий раҳбар дафнига тайёргарлик ишлари бошланди

    Хоманаий учун “улуғвор” дафн маросими ташкил этилади

    'АҚШ ва Эрон бўйича музокаралар якуний қарорсиз қолди'ning rasmi

    Дунё 30.05.2026 05:31

    АҚШ ва Эрон бўйича музокаралар якуний қарорсиз қолди

    Трамп Эрон билан боғлиқ келишув юзасидан ўтказилган учрашувни ҳеч қандай якуний қарорсиз якунлади.

    'Путин қаришга қарши кураш учун 26 миллиард доллар сарфламоқда'ning rasmi

    Дунё 30.05.2026 04:40

    'ЖССТ раҳбари Конгодаги Эбола вирусини тўхтатиш мумкинлигини айтди'ning rasmi

    Дунё 29.05.2026 13:17

    ЖССТ раҳбари Конгодаги Эбола вирусини тўхтатиш мумкинлигини айтди

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус Конго Демократик Республикасида тарқалаётган Эбола вирусини назоратга олиш мумкинлигини билдирди.