АсосийЖамият

Жанубий Кореядаги ёнғинда ўзбекистонликлар йўқ

ТИВ ҳолатни назоратга олган.

'Жанубий Кореядаги ёнғинда ўзбекистонликлар йўқ'ning rasmi

Жанубий Кореянинг Тэчжон шаҳридаги автокомпонентлар ишлаб чиқариш заводида содир бўлган ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳолат ТИВнинг Консуллик-ҳуқуқий департаменти томонидан доимий назоратга олинган. Кореядаги дипломатик ваколатхона орқали тегишли идоралар билан ҳамкорликда ишлар давом этмоқда.

Зарур ҳолларда фуқаролар Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчихонасига тезкор алоқа рақамлари орқали мурожаат қилиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар