Маълум қилинишича, Андижон вилоятида божхона, Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар идоралари ҳамкорлигида ўтказилган операцияда Пахтаобод туманида фуқаро 400 граммга яқин “гашиш”ни 5 минг долларга сотмоқчи бўлган вақтда қўлга олинган.
Шунингдек, Хонобод шаҳрида ўтказилган яна бир тезкор тадбирда бошқа бир шахсдан 33 грамм “гашиш”, электрон тарози ва кейинчалик унинг уйидан қўшимча равишда “гашиш” ҳамда “марихуана” моддалари аниқланган.
Ҳар икки ҳолат юзасидан тегишли текширув ишлари олиб борилмоқда.






