Маълум қилинишича, Шривпорт шаҳрида 19 апрель тонгида содир бўлган оммавий отишма оқибатида 10 киши жабрланган, уларнинг 8 нафари ҳалок бўлган. Қурбонларнинг ёши 1 ёшдан 14 ёшгача бўлгани айтилмоқда.
Полиция хабар беришича, ходимлар маиший можаро ҳақидаги чақирувдан сўнг воқеа жойига етиб борган. Ҳодиса бир нечта уй ва қўшни кўчани қамраб олган. Гумонланувчи воқеа жойидан қочиб, автомобиль ўғирлаган ва полиция томонидан қувиб бориш жараёнида отиб ўлдирилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалок бўлган болаларнинг айримлари гумонланувчининг фарзандлари бўлган. Отишма сабаблари ҳозирча аниқланмаган. Шаҳар расмийлари ҳодиса юзасидан чуқур қайғу билдирган.






